Narada Samarqand paydo bo‘ladi
Россия Давлат думасининг халқаро алоқалар бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Ирина Роднина Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонни Россияга расмиятчилик учунгина дўст давлатлар деб атади. Унинг эслатишича, республикадаги банк ташкилотлари АҚШ ғазначилиги томонидан санкциялар киритилгач, «Мир» карталарига хизмат кўрсатишдан тўлиқ ёки қисман бош тортган.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқароларни зарур эҳтиёт чораларини кўришга ва хавфсиз жойларда қолишга чақирди. Эрон яқин 24-48 соат ичида Исроилга ҳужум қилишга тайёрланмоқда, дейилади хабарда.
Ички бозорда ёнилғи балансини сақлаб қолиш, шунингдек, нефть маҳсулотлари оқими ва соядаги экспорт хавфини камайтириш мақсадида Қозоғистон Энергетика вазирлиги АИ-92, АИ-93 ва дизель ёнилғисига нархларни қайта кўриб чиқишни таклиф қилди.
Жогорку Кенеш спикери Нурланбек Шакиев 11 апрель куни «Ҳалол индустрияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинган парламент йиғилишида ҳамкасбларига: «Бу ҳалол эмас, балки адал», деб тузатиш киритди.
Ўзбекистон Қозоғистон буғдойининг етакчи импортчиси бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, жорий мавсумнинг 6 ойи давомида юк ташиш ҳажми ўтган мавсумдаги кўрсаткичдан аллақачон ошиб кетди, деб хабар беради АПК-Информ расмий статистик маълумотларга таяниб.
Париж, Мадрид ва Лондонда полиция Чемпионлар лигаси чорак финали олдидан хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда. Францияда улар террор таҳдиди ҳар қандай спорт турига таъсир қилиши мумкинлигига ишонишади, аммо «ҳокимият йирик спорт тадбирларини ҳимоя қилишга алоҳида жиддий ёндашади».
Copernicus иқлим ўзгариши хизмати мунтазам равишда ҳаво ва денгиз юзаси ҳарорати, муз қоплами ва сув ресурсларидаги ўзгаришларни акс эттирувчи ойлик иқлим ҳисоботларини чиқаради. Маълумотлар ERA5 маълумотларини компьютер таҳлили натижаси бўлиб, у бутун дунё бўйлаб сунъий йўлдошлар, кемалар, самолётлар ва об-ҳаво станцияларидан олинган миллиардлаб ўлчовларни ўз ичига олади.
ZOLGENSMA — Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган энг қиммат дори ҳисобланади ва жуда кам учрайдиган касаллик турини даволай олади. Битта вакцина билан давосиз касалликни тўлиқ даволаш мумкин. Айнан шу дори учун тожикистонлик болакай учун пул йиғилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги «Толибон»дан террорчи ташкилот мақомини олиб ташлаш устида иш олиб бораётганини маълум қилди. Дипломатик миссия маълумотларига кўра, якуний қарорни Россия олий раҳбарияти қабул қилади.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Нью-Йоркдаги фирибгарлик иши бўйича 175 миллион доллар гаров тўлаган. Суд сиёсатчининг айбдор деб топилгани ҳақидаги шикоятини кўриб чиқиши учун гаров талаб қилган.
Россияда «Крокус Сити Холл»даги терактни омма олдида оқлаган Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди. Суд терговнинг айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантирди ва уни тергов изоляторига юборди.
Мусулмон мамлакатларида Рамазон ойида тайёр овқатнинг ярми чиқитга улоқтирилади. Бу даврда бошқа ойларга нисбатан чиқиндилар миқдори 25 фоизга ошади.
2022 йилда банкрот бўлган FTX криптобиржаси асосчиси Сэм Бэнкман-Фрид мижозлардан миллиардлаб доллар ўғирлагани учун 25 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Округ судьясининг қайд этишича, судланувчи ўз кўрсатмасида «ёлғон гувоҳлик бериб, адолатли қарорга тўсқинлик қилган».
28 март куни Ўзбекистонда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, илиқ об-ҳаво ҳафта охиригача давом этади. Пойтахтда ҳаво ҳарорати кечаси 12-14° илиқ, кундузи 16-18° илиқ бўлади.
Футбол бўйича Европа чемпионати 2024 йилнинг 14 июнидан 14 июлига қадар бўлиб ўтади. Грузия, Украина ва Польша финал босқичига йўлланма олган сўнгги жамоалар бўлди. Жамоаларнинг тўлиқ рўйхати билан таништирамиз.
«Крокус Сити Холл»даги терактдан сўнг Россияда ксенофобия кескин кучайди. Марказий Осиёдан келган меҳнат муҳожирлари нафақат кундалик миқёсда, балки хавфсизлик кучлари томонидан ҳам алоҳида нафрат ва тажовузга дуч келди. Депутатлар муҳожирларнинг мамлакатга киришини чеклашни, шунингдек, уларни «кичик қонунбузарлик» учун ҳам депортация қилишни таклиф қила бошлади.
Neuralink нейрочипи имплантация қилинган шол бемор Ноланд Арбо фикрлаш кучидан фойдаланган ҳолда Х ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter) биринчи постини ёзди.
Балтиморда Фрэнсис Скотт Ки кўприги контейнер ташувчи кема уриб кетиши оқибатида Патапско дарёсига қулаб тушди. Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.
«Адолатли Россия — Ҳақиқат учун» партияси раиси Сергей Миронов Марказий Осиё давлатлари билан виза режимини жорий этишни таклиф қилди. Сиёсатчининг фикрича, бу миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Россия ва унинг «жанубий қўшнилари» ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон фуқароси Комил Несибов «Крокус»да официант бўлиб ишлаган. Навбат алмашаётган пайтда у ва ҳамкасблари ўқ овозини эшитган ҳамда савдо марказидан қочишга қарор қилган. Бироқ Комил одамларга ёрдам бериш учун ортга қайтиб келган.
Монтана штатининг республикачи сенатори Стив Дэйнс матбуот анжуманида иштирок этиб, «юқори мартабали амалдор» уни 50 мингга яқин «ноқонуний муҳожирлар» ва Марказий Осиёдан келадиган «террорчиларнинг уйқудаги ҳужайралари»дан огоҳлантирганини айтди.
OpenAI баъзи корпоратив мижозлар билан GPT-5ʼни синовдан ўтказа бошлади. Янги тил модели 2024 йилнинг ёзида тақдим этилиши кутилмоқда.
Россия Давлат думаси депутати Михаил Шеремет муҳожирларнинг мамлакатга киришини чеклаш зарурлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, чет элликлар мамлакатга хавф туғдиради, чунки улар «автоматик тарзда Ғарб разведка хизматлари учун қизиқиш объектига айланади».
Индонезияда президентлик сайловларида овозларни санаш жараёни якунланди. Овоз бериш натижаларига кўра, мудофаа вазири Прабово Субианто давлат раҳбари сифатида тан олинган.
Мия имплантлари билан шуғулланувчи Neuralink компанияси асосчиси ва миллиардер Илон Маск инсоннинг кўриш қобилиятини тиклаш учун мияга имплантация қилинадиган янги маҳсулот ишлаб чиқилишини маълум қилди.
Россияда 11 киши, жумладан, 4 нафар террорчи қўлга олинди. ФСБ мутахассислари теракт ишидаги шериклар базасини аниқлаш устида ишламоқда. Ҳалок бўлганлар сони 93 нафарга етди.
Москва вилоятидаги «Крокус Сити Холл» концерт залида номаълум шахслар ўт очди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва ярадорлар бор.
АҚШда 62 ёшли эркак гени ўзгартирилган чўчқадан буйрак олди. Бунгача унинг танаси инсон донор буйрагини рад этган. Америкалик жарроҳлар бундай инновацион операцияга рози бўлган Рик Слэйманни ҳақиқий қаҳрамон деб атади.
SalamPay хизматининг бир неча юзлаб мижози «Киви банк»нинг тугатилишидан жабр кўрди, улар 18 млн рубль йўқотди. Бундай мижозлар орасида Ўзбекистон, Тожикистон ва Озарбайжон фуқаролари ҳам бор.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2026 саралаш баҳсида Гонконгни мағлуб этди. Голларга Элдор Шомуродов ва Рустам Ашурматов муаллифлик қилди.