Mashhur

Narada Samarqand paydo bo‘ladi

20.12.2025, 18:10

Toshkentda Yangi yil bayrami o‘tkaziladigan lokatsiyalar e’lon qilindi

20.12.2025, 12:54

Qor va sovuq — 20-dekabr uchun ob-havo sharhi

20.12.2025, 10:20

O‘zbekistonda “Disneylend” tematik bog‘i qurilishi rejalashtirilmoqda

19.12.2025, 19:49

O‘zbekistonda internetda bolalarga nisbatan behayo harakatlar uchun jazo joriy etiladi

19.12.2025, 19:32

Dollar yana tushdi

19.12.2025, 17:17

Jahonda

Dunyo

АҚШдан кейин бир қатор давлатлар БМТнинг фаластинлик қочоқлар бўйича агентлигини молиялаштиришни тўхтатди

Буюк Британия, Канада, Австралия, Италия ва Финляндия АҚШнинг ортидан БМТнинг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочоқлар бўйича агентлигини молиялаштиришни тўхтатди. ҲАМАС «шантаж»га берилмасликка чақирди.

28.01.2024, 19:11

Песков Ғарбнинг РФ билан уруш ҳақидаги гапини «рус айиғи ҳақидаги даҳшатли воқеа» деб атади

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг фикрича, Европа давлатлари Россия билан эҳтимолий уруш ҳақида гапириб, ўз аҳолиси эътиборини ички муаммолардан чалғитмоқчи.

28.01.2024, 12:53

БМТ: Африка терроризм марказига айланди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерришнинг айтишича, Африка қитъадаги миллионлаб одамларга таъсир қиладиган терроризмнинг глобал марказига айланган.

27.01.2024, 13:14

Саудия Арабистонида илк бор спиртли ичимликлар дўкони очилади

Саудия Арабистони 70 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта ўзининг биринчи спиртли ичимликлар дўконини очади. У Ар-Риёдда жойлашган бўлиб, унга фақат мусулмон бўлмаган давлатларнинг дипломатлари кириши мумкин бўлади.

25.01.2024, 21:01

Кўмирдан фойдаланиш сезиларли даражада камайтирилиши керак — Халқаро энергетика агентлиги

2023 йилда Осиё мамлакатларида кўмирдан фойдаланиш тахминан 10% га ошди, Европа Иттифоқи ва АҚШда эса бу кўрсаткич 20% га камайди. 2026 йилга бориб бутун дунё бўйлаб глобал кўмир истеъмоли сезиларли даражада камайиши тахмин қилинмоқда.

25.01.2024, 17:03

Мўғулистон пойтахтида газ ташиётган 60 тоннали юк машинаси портлади

24 январь куни Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда 60 тонналик оғирликка эга, газ ортилган юк машинаси портлаб кетди. Яқин атрофда бўлган икки фуқаро ва уч нафар фавқулодда хизмат ходими ҳалок бўлди.

24.01.2024, 17:04

Россияда Ил-76 ҳарбий самолёти уриб туширилди: 74 киши ҳалок бўлган

24 январь куни Россиянинг Ил-76 ҳарбий самолёти Белгород вилоятида 65 нафар украиналик ҳарбий асирни олиб кетаётганда ҳалокатга учради. Улар асирларни алмашиш келишувига мувофиқ олиб кетилаётганди.

24.01.2024, 15:02

Қўшниларимизга қанча сув керак бўлса, шунча сув берамиз — Қирғизистон президенти

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат суғориш ва ичимлик суви учун Норин дарёси сувининг атиги 1 фоизидан фойдаланишини айтди. Шунингдек, унинг таъкидлашича, сув манбасида туриб олиб, уни бошқаларга бермаслик бемаъниликдир.

22.01.2024, 19:22

«Фойдасиз пропаганда»: Европада Буча ҳақидаги рус фильми намойиши бекор қилинди

Италиянинг Витербо шаҳрида Россиянинг Бучадаги воқеалар ҳақидаги тарғибот-ташвиқотга тўла «Гувоҳ» номли фильми намойиши бекор қилинди. «Фильм» Россиянинг ўзида кассада муваффақиятсизликка учради ва IMDb веб-сайтидаги рейтинги 1 балл. Кинолойиҳа Россия Федерацияси Маданият вазирлиги буйруғи билан яратилган. Илгари шунга ўхшаш «маҳсулотлар» фашистлар Германияси тарғибот вазирлигининг буйруғи билан ишлаб чиқарилган.

22.01.2024, 11:16

Япониядаги АЭСлардан бирида буғ сизиб чиқди

Kansai Electric Power Co энергетика компанияси маълумотларига кўра, Япониянинг Хонсю оролидаги «Такахама» атом электр станцияси (АЭС) биринчи блокининг турбинали хонасида буғ чиқиши аниқланган.

22.01.2024, 09:57

Россияда хавфсизлик кучлари муҳожирларни таҳқирлашда давом этмоқда

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ФХХ, ИИВ ва прокуратура ходимлари қурилиш майдончасида рейд ўтказиб, ишчиларни бир қатор бўлиб ўтириб юришга мажбурлади. Жами 150 нафар муҳожир текширилган. Улардан 8 нафари депортация қилинмоқда, тўрт нафарига эса ҳарбий хизматга чақирув қоғози берилган.

21.01.2024, 16:56

НАТО ҳарбий қўмитаси раҳбари альянс мамлакатларини яқин 20 йил ичида Россия билан урушга тайёрланишга чақирди

НАТО ҳарбий қўмитаси раҳбари адмирал Роб Бауэр иттифоқ аъзоларини яқин 20 йил ичида Россия билан уруш бошланиши эҳтимоли борлиги сабабли тайёргарлик кўришга чақирди.

19.01.2024, 19:21

Грузияда Тбилиси черковидан Сталин тасвирланган икона олиб ташланди

Совет диктатори Иосиф Сталин тасвирланган муқаддас Матрона иконаси Тбилиси Муқаддас Учлик соборидан вақтинча олиб ташланди. Грузия патриархияси ўз қарорини Совет раҳбарининг авлиё билан учрашуви етарли даражада исботланмагани билан изоҳлади.

19.01.2024, 17:05

Франция янги бош вазирининг турмуш ўртоғи ТИВ раҳбари бўлди

«Уйғониш даври» партияси етакчиси Стефан Сежурне Франция Ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари бўлди. Бир жинсли оила тарафдори бўлган сиёсатчи мамлакат бош вазири Габриел Аттал билан ишқий муносабатда.

17.01.2024, 16:13

Туркияда исроиллик футболчи ҳибсга олиниб, клубдан ҳайдалди

Туркиянинг «Антальяспор» клубининг исроиллик футболчиси Сагив Йехезкель ўйин давомида «100 кун. 7.10» ва Довуд юлдузини кўрсатди. Футболчи «Ғазодаги қирғинни қўллаб-қувватлагани учун» ҳибсга олинди ва клуб унинг шартномасини бекор қилди.

16.01.2024, 09:08

Жанубий Корея компанияси Ўзбекистондаги 5 та ГЭСни модернизация қилмоқчи

Жанубий Кореянинг Tae-Chang NET компанияси Самарқанд ва Тошкент вилоятларида жойлашган бешта ГЭСни модернизация қилиш ниятида. Битта ГЭСни конвертация қилиш бўйича тажриба лойиҳаси KOICA гранти ҳисобидан молиялаштирилади.

15.01.2024, 21:08

Ўзбекистон рус-беларусь чегарасидаги муаммони ҳал қилмоқда

Ўзбекистон Россия-Беларусь чегарасидаги юк машиналари билан боғлиқ вазият бўйича музокаралар олиб бормоқда. Янги тартибга кўра, ушбу чегарадан фақат икки мамлакат фуқаролари бемалол ўтиши мумкин, шу сабабли ҳудудда юк машиналари тўпланиб қолмоқда.

15.01.2024, 17:03

Қирғизистонлик депутат Салимбойдан «икки дўст»ни ўлдиришни сўраган — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг таъкидлашича, мамлакатдан қочиб кетган депутат Эмиль Жамгирчиев Салимбойдан «икки дўст»ни ўлдиришни сўраган. Маълумки, қирғиз халқи Жапаров ва МХҚ раҳбари Қамчибек Ташиевни «икки дўст» деб атайди.

15.01.2024, 16:18

«Толибон» вакили Ўзбекистон ва яна тўрт мамлакат Афғонистон тоғ-кон ва энергетика соҳасига сармоя киритиши кераклигини айтди

«Толибон» ҳаракати расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг таъкидлашича, Туркия, Россия, Эрон, Қозоғистон ва Ўзбекистон Афғонистоннинг энергетика ва тоғ-кон саноатига сармоя киритиши керак.

15.01.2024, 15:12

Ўзбекистон Тайванни тан олмайди

Ташқи ишлар вазирлиги Тайванда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейин баёнот берди. Ўзбекистон томони «Ягона Хитой» тамойилини қўллаб-қувватлаган.

15.01.2024, 13:50

Muhokamada

Ногиронлиги бўлган ёшларга чет тилидан имтиҳон топшириш енгиллашади — Мирзиёев

28.06.2024, 16:45
0

Самарқанд аэропортида юклари орасида ўқ бўлган эркак қўлга олинди

28.06.2024, 17:02
0

Ангренда илк бор аҳолидан қайта ишланадиган материаллар харид қилина бошланди

28.06.2024, 18:03
0

Ҳафта охирида ҳарорат бироз пасаяди

28.06.2024, 19:04
0

Озарбайжон президенти мамлакат парламентини тарқатиб юборди

28.06.2024, 20:06
0

Ёш тадбиркорларга 50 мингта савдо шохобчалари ажратилади

28.06.2024, 21:16
0