Buxoro viloyatida Afg‘onistondan olib kelingan giyohvand moddalar savdosi to‘xtatildi
2023 йилда ҳокимликлар томонидан 115 мингта қарор чиқарилган бўлиб, шундан 43 мингтаси (37,3%) ноқонуний равишда ёпиқ форматга ўтказилган. Ёпиқ шаклда қарор қабул қилиш учун аниқ мезонларни ишлаб чиқиш режалаштирилган.
«Давлат божи тўғрисида»ги қонунга ёлғиз яшайдиган ва парваришга муҳтож кексалар, шунингдек, имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Ўзбекистонда журналистларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш тўғрисидаги жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қонун қабул қилиниши мумкин. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Асад Хўжаев бу масалани парламентга киритишга ваъда берди.
Ўзбекистон 2025 ва 2026 йилларда Хитойда бўлиб ўтадиган CIFIT халқаро инвестиция ярмаркасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янги инвестицияларни жалб қилиш орқали иштирок этишни давом эттиришни режалаштирмоқда. Тошкент ва Пекин 8-9 сентябрь кунлари Сямин шаҳрида бўлиб ўтган 24 ярмаркада республиканинг иштироки натижаларини муҳокама қилдилар.
Жорий ўқув йилида мактабларнинг кузги таътиллари олти календарь кун давом этади. Агар таътилнинг охирги куни байрам ёки дам олиш кунига тўғри келса, мактабларда машғулотлар кейинги биринчи иш кунида давом эттирилади.
Ўзбекистон президентининг биринчи ёрдамчиси Саида Мирзиёева 17 октябрь куни UZINFOCOM'га ташриф буюриб, соғлиқни сақлашни рақамлаштириш жараёни билан танишди.
Швейцариянинг «Rubis Voyages» компанияси ва Ўзбекистоннинг «Karavan Travel» компанияси Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари бўйича тадбир ўтказди. Унда Швейсариянинг ихтисослашган компаниялари ва экспертлари иштирок этди.
Бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» унвонига сазовор бўлди.
Хорижлик профессорлар Ўзбекистондаги демократик ўзгаришлар ҳақида фикр билдириб, сайлов тизимидаги ислоҳотларнинг аҳамиятини таъкидлади.
Тошкентда банк ходими ипотека масаласида ёрдам беришни ваъда қилиб, 60 минг доллардан ортиқ маблағни ўзлаштириб олган. У билан бирга шериги ҳам қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилган.
Тошкентда 16-17 октябрь кунлари Central Asia Retail Week бўлиб ўтди, унда чакана савдо ва электрон тижоратни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. DataInsight компанияси вакили Фёдор Вириннинг айтишича, Ўзбекистонда маркетплейслар учун буюртма бериш шохобчаларига талаб фақат ортиб боради.
Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир туманида Қоратерен кўли бўйида худди шу номдаги янги мажмуа очилди. Унга ўтовлар шаҳарчаси, кемпинг ва экотуризм ишқибозлари учун маданий тадбирлар киради.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД) ва Оксфорд университети умумий аҳолиси 6,3 миллиард бўлган 112 мамлакатни қамраб олган ўн йиллик статистик маълумотларни таҳлил қилди. Ҳисоботдан маълум бўлишича, 1,1 млрд киши ўта қашшоқлик шароитида яшамоқда.
Фарғона вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Lacetti ҳайдовчисини тўхтатиб, холислар олдида сўроқ қилишди. Автомобиль салонида ва юкхонасида 44 та iPhone 16 Pro Max қурилмаси топилган.
Тошкентда «Баркамол ва соғлом авлод — Янги Ўзбекистон келажаги пойдевори» мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов форумда сўзга чиқиб, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар туфайли спорт соҳасида салмоқли ютуқларга эришилганини таъкидлади.
Мюнхен техника университети профессори Волфганг Херрманн Тошкентда бўлиб ўтаётган Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталигининг панель сессияси доирасида Ўзбекистонда таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва ривожланиш ҳақида сўзлаб берди.
Telegram мессенжерига ўрнатилган Wallet крипто-ҳамёнлар платформаси Тошкентдаги ваколатхона директори лавозимига танлов эълон қилди. Тез орада мамлакат ҳудудида филиал очилиши кутилмоқда.
Туризм қўмитаси томонидан соҳани республика иқтисодиётида стратегик даражага кўтариш, ички туризм хизматларини диверсификация қилиш ва уларнинг ҳажмини кескин ошириш, шунингдек, фуқароларни Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти билан таништириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.
Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталигининг очилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Ўзбекистон ҳарбий тузилмалар ва халқаро мудофаа альянсларида иштирок этиш борасида бетарафлик позициясида қолишини таъкидлади.
Ўзбекистонда сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш режаси тасдиқланди. Президент имзолаган ҳужжат мамлакатда ўн йилликнинг охирига қадар эришиш режалаштирилган сунъий интеллект соҳасидаги асосий мақсад ва вазифаларни белгилайди.
Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти 2024 йилда Марказий Осиё ва Европада энг тез ривожланаётган мамлакатлар орасида Грузия ва Тожикистондан кейин учинчи ўринни эгаллади, 2025 йилда эса мамлакат ЯИМ ўсиш суръатлари бўйича етакчи бўлиши мумкин.
«Бунёдкор» клуби ҳимоячиси Азизбек Тўлқинбеков The Guardian талқинига кўра, дунёнинг энг истиқболли 60 нафар футболчиси рўйхатига киритилди. Тўлқинбеков 2007 йилда туғилган иқтидорли футболчилар гуруҳига Паю Кубарси, Марк Бернал ва Ламин Ямал каби истиқболли футболчилар билан бирга қўшилди.
Тошкентнинг айрим маҳаллаларида аҳоли совуқ тушиши муносабати билан газ босимининг пастлигидан шикоят қилди. «Ҳудудгаз Пойтахт» баёнотларга муносабат билдирди.
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида савдо-кўнгилочар хиёбон очилиши мумкин. «Toshkent Invest» компанияси лойиҳада иштирок этиш учун тадбиркорларни қидирмоқда.
Бухоро вилоятида сентябрь ва октябрь ойларида ўтказилган назорат рейдлари давомида саксовул билан боғлиқ 25 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди. Ушбу нохуш ҳодисалар натижасида табиатга етказилган зарар қарийб 30 миллион сўмга етган.
2025 йил 1 февралдан бошлаб IТ-парк резидентларига IТ-хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар учун солиқ имтиёзлари кучга киради. IТ-компаниялар учун солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2040 йилгача узайтирилади.
Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш учун Soliq мобил иловасини юклаб олиш кифоя. Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар солиқ тўлашга мажбур эмас. Бироқ, агар улар меҳнат стажини ҳисобга олишни истасалар, 1 декабргача БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ижтимоий солиқни ихтиёрий равишда тўлашлари мумкин.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Самарқандга киришда мушакбозлик ва пиротехника воситаларининг катта партиясини аниқладилар. Хусусан, 5 турдаги 153 мингдан ортиқ петарда ва салютлар мусодара қилинди.
17-26 октябрь кунлари Тошкентда Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида қатор халқаро учрашув ва мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.
Тошкент шаҳрида пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш тартиби ва тарифлари тасдиқланди. Нархлар шаҳар бўлинадиган бешта зонадан келиб чиққан ҳолда белгиланган —соатига 5 минг сўмдан 12 минг сўмгача.