Saudiya Arabistoni Haj qoidalarini buzganlik uchun javobgarlikni kuchaytirdi

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши томонидан 20 та баланд пиёдалар ўтиш жойининг дастлабки қурилиш ишлари учун 53,6 млрд сўм маблағ ажратилди. Қурилиш ишларига жами 107,2 млрд сўм маблағ сарфланади.
2024 йилда Ўзбекистон аҳолиси 334 мингдан зиёдга кўпайиб, 37 миллион 134,2 минг кишини ташкил қилди. Аҳолининг ўртача ёши эркакларда 28,5 ёш, аёлларда 30 ёш.
Фарғона вилоятида Cobalt ҳайдовчиси йўл четида кетаётган беш нафар пиёдани уриб юборди. Ҳодиса оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган. Суд уни тўққиз йилга озодликдан маҳрум қилди, шунингдек, у уч йилга машина ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
1 августдан Грузияда хорижий агентлар ҳақидаги қонун кучга кирди. Унда даромадининг 20 фоиздан ортиғини хориждан оладиган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларини Давлат рўйхатидан ўтказиш миллий агентлигида рўйхатдан ўтказиш мажбурияти юкланган.
Солиқ қўмитаси томонидан Soliq мобил иловасига Soliq Biznes бўлими қўшилди. Унда юридик шахслар учун шахсий кабинет мавжуд.
Бухоро вилоятининг Пешқун туманида эркак ўз хотинини ўлдириб, кейин ўз жонига қасд қилди. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан «Қасддан одам ўлдириш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.
1 август куни Тошкент ҳавосидаги PM2,5 концентрацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан тавсия этилган меъёрдан 9,9 баробар ошиб кетди.
Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи машина капотида ЙПХ инспекторини судраб кетаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ҳуқуқбузар 15 суткага қамалган.
Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги YouTube фаолиятида узилишлар кузатилганини рад этди. Россиядаги чекловлар Ўзбекистонга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, YouTube нормал режимда ишлаяпти, дейилади вазирлик хабарида.
1 август куни Ўзбекистонда ҳаво жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда. Тошкентда ёғингарчилик бўлмайди, ҳаво ҳарорати кечаси 23–25°, кундузи 39–41° иссиқ бўлади.
Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Гумонланувчи Ф.К. Жиноят кодексининг икки моддаси билан айбланган. У бир йилу саккиз ойлик ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди.
Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида қарийб 3,5 трлн сўмлик 104 та лойиҳани амалга ошириш мўлжалланмоқда. Хусусан, маблағ умумий фойдаланишдаги ва ички йўлларни таъмирлаш, сув тармоқлари ва гидротехника иншоотларини қуришга йўналтирилади.
2024 йилнинг январь-июнь ойлари давомида темир йўл транспортида 5 миллионга яқин йўловчи ташилди. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 143,3 мингтага кўп.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Ўзбекистонда мажбурий қайта ишланиши керак бўлган товарлар рўйхатини эълон қилди. Чиқиндиларни қайта ишлаш иккиламчи хомашёдан самарали фойдаланиш имконини беради. Муҳими, бу атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишга ёрдам беради.
Тошкентда 1980 йилги ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик ҳақидаги «Ўйинлар» сериалининг халқаро премьераси бўлиб ўтди. Воқеаларнинг бир қисми Тошкент ва Тошкент вилоятида, жумладан, Ангрен, Красногорск ва Чирчиқ шаҳарларида бўлиб ўтади.
«Черноголовка» ичимлиги ва бошқа бир қатор маҳсулотлар Рақобат қўмитаси синовидан ўта олмади. Синов натижаларига кўра, тўққизта озиқ-овқат маҳсулотидан саккизтаси, яъни 88 фоизи амалдаги техник регламентларга номувофиқ бўлиб чиқди.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга умумий қиймати 400 млн доллар бўлган иккита кредит ажратади, бу орқали Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакат молия бозорларини мустаҳкамлаш ва барқарор бозорга йўналтирилган энергетика секторини ривожлантириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватланади.
«Ҳудудий электр тармоқлари» 31 июлдан 5 августга қадар электр энергияси учун тўловларда узилишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ.
Ўзбекистонда гидротехника иншоотларида содир бўлган фавқулодда вазиятлар натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек, юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарарни қоплашнинг янги тартиби жорий этилмоқда.
Тошкент шаҳридаги «Қўйлиқ» озиқ-овқат бозорида бир қатор қўпол санитария қоидабузарликлари аниқланди. Барча қонунбузарликлар бартараф этилмагунча ва вазият тузатилгунга қадар бозор фаолияти тўхтатилади.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун 7-8 август кунлари давлат ташрифи билан Остонада бўлади.
Ҳиндистоннинг Керала штатида содир бўлган кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 146 нафарга етди, яна 120 киши жароҳат олган. Аввалроқ штат бош вазири вайроналар остида ҳам жуда кўп одамлар қолганини маълум қилганди.
Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни муносабати билан унга иккита зотдор от совға қилди. Унинг бу олийжаноб жонзотларга бўлган меҳрини билган ҳолда, бу совға унга ёқишига ишончим комил, деди Чеченистон раҳбари.
Кўчада сотилаётган музқаймоқларда стафилококк бактериялари аниқланган. Бугунги кунда кўчада сотиладиган музқаймоқ идишларининг аксарияти санитария талабларига жавоб бермайди. СЭҚ бу турдаги музқаймоқлардан воз кечишни тавсия қилди.
31 июль куни Ўзбекистонда жорий ой учун одатий иссиқ ҳаво кутилмоқда. Айрим ҳудудларда шамол бироз кучайиши мумкин. Тошкентда кечаси 23–25°, кундузи 38–40° иссиқ бўлади.
Тошбақага носвой чектирган йигитлар Сурхондарёнинг Денов туманидаги «Янгикуч» маҳалласида яшаши аниқланди.
Бухоро вилоятида эркак собиқ севгилисининг интим суратларини тарқатди. Йигит қизнинг яланғоч суратларини яширинча олган, ажрашгандан сўнг эса у сурат ва видеоларни Telegram каналлар орқали тарқатган. Эркакка нисбатан жиноий иш очилган.
Эшкак эшиш олимпиадасининг чорак финал баҳслари якунланди. Анна Пракатень Париж-2024 ўйинларидаги муваффақиятли юришини давом эттирди. Спортчи тўғридан-тўғри 1 август куни бўлиб ўтадиган ярим финал иштирокчисига айланди.
2011 йилда Pioneer томонидан яратилган Россиянинг YE’S апарт-меҳмонхоналар тармоғи Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда.
Фарғона вилояти божхона бошқармасига қарашли «Фарғона» ва Шоҳимардон туманига кираверишда жойлашган «Оқ-Қия» чегара божхона постлари кечаю кундуз ишлашга ўтказилди.