Mashhur

Narada Samarqand paydo bo‘ladi

Kecha, 18:10

Toshkentda Yangi yil bayrami o‘tkaziladigan lokatsiyalar e’lon qilindi

Kecha, 12:54

Qor va sovuq — 20-dekabr uchun ob-havo sharhi

Kecha, 10:20

O‘zbekistonda “Disneylend” tematik bog‘i qurilishi rejalashtirilmoqda

19.12.2025, 19:49

O‘zbekistonda internetda bolalarga nisbatan behayo harakatlar uchun jazo joriy etiladi

19.12.2025, 19:32

Dollar yana tushdi

19.12.2025, 17:17

Jahonda

Dunyo

Санкт-Петербургда қаҳрамон фаррош учун 36 минг рубль йиғилди

Ижтимоий ҳодисаларга бефар бўлмаган Санкт-Петербург аҳолиси Подолская кўчасидаги бинода ёнаётган хонадондан одамларни қутқариб қолган жасур фаррош Олимжон Иброҳимов учун янги телевизор совға қилди ва маблағ топширди.

03.05.2024, 17:17

Миллиардер ва Binance асосчиси Чанпэн Чжао 4 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Америка суди дунёдаги энг йирик криптовалюта биржаси Binance асосчиси Чанпэн Чжаони тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Айблов хулосасида айтилишича, Чанпэн Чжао ўз платформасида жиноятчиларга пул ювиш билан шуғулланишга рухсат берган. Прокурорлар Чанпэн Чжаони уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишни талаб қилди.

01.05.2024, 20:35

Россия ва Тожикистон ташқи ишлар вазирликлари идора раҳбарлари ўртасидаги суҳбатнинг турли талқинларини эълон қилди

Россия ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари Тожикистон фуқароларининг Россия Федерациясига киришини тақиқлаш масаласини муҳокама қилди. Шу билан бирга, Москва ва Душанбе дипломатлар суҳбатини ўзгача тарзда тақдим этди.

01.05.2024, 16:45

Биргина Внуково аэропортидан тўрт кун ичида 643 нафар Тожикистон фуқароси депортация қилинди

26 апрелдан 30 апрелгача Россия ҳукумати Внуково аэропортида 643 нафар тожикистонликни мамлакатдан чиқариб юборди. Ҳозирда бу фуқаролар ҳам вақтинча сақлаш жойларида ғайриинсоний шароитларда сақланмоқда.

01.05.2024, 14:45

Швеция муваффақият тарихи: муқобил никотин маҳсулотлари чекиш даражасини пасайтиришга қандай ёрдам берди?

Швециянинг чекиш даражасини пасайтиришга ўзига хос ёндашувини ўрганиш муқобил никотин маҳсулотларининг имкониятларини очиб берди. Тадқиқот We Are Innovation (WAI) компаниясининг «Чекмасдан келажак сари йўл: Швеция тажрибаси» номли ҳисоботида чоп этилган.

30.04.2024, 18:30

Қозоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири тартибсизлик ва қийноқлар иши бўйича ҳибсга олинди

Қозоғистон Бош прокуратураси мамлакатда 2022 йил январида юз берган тартибсизликлар билан боғлиқ жиноий ишлар бўйича тергов доирасида собиқ ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаевнинг ҳибсга олинганини маълум қилди.

30.04.2024, 13:41

Air Astana учувчиси Олмаота аэропортида гиёҳвандлик модда қабул қилган ҳолатда қўлга олинди

Air Astana авиакомпанияси учувчиси Олмаота аэропортида гиёҳванд модда таъсирида бўлганда қўлга олинди. Авиакомпания унинг йўловчи сифатида учаётганини таъкидлаб, вазиятга изоҳ берди.

28.04.2024, 14:19

БМТ дунё «учинчи жаҳон урушининг ўзига хос турини» бошдан кечирмоқда деб ҳисобламоқда

БМТ Бош котибининг «Цивилизациялар альянси» бўйича Олий вакили Мигель Анхель Моратинос сайёрамизнинг турли нуқталарида доимий ҳарбий тўқнашувлар туфайли дунё учинчи жаҳон урушига ўхшаш нарсани бошдан кечирмоқда, деган фикрни билдирди.

27.04.2024, 21:17

АҚШ Адлия вазирлиги энг йирик криптовалюта биржаси Binanceʼнинг собиқ раҳбари учун уч йиллик қамоқ жазосини талаб қилди

Дунёдаги энг йирик криптовалюта биржаси Binance асосчиси Чанпэн Чжао пул ювишда айбини тан олиб, 36 ой қамоқда ўтириши керак. АҚШ прокуратураси Binanceʼни 100 000 та шубҳали транзакцияларни, жумладан, «Ҳамас», «Ал-Қоида» ва ИШИДга ўтказмаларни яширганликда айблади.

25.04.2024, 15:12

SIPRI: Глобал ҳарбий харажатлар тарихий энг юқори даражага етди

2023 йилда дунё мамлакатлари томонидан ҳарбий харажатлар 2,44 трлн долларгача ошди, бу тарихдаги рекорд кўрсаткичдир. Глобал харажатларнинг қарийб ярми фақат учта давлатга тўғри келади — АҚШ, Хитой ва Россия.

23.04.2024, 18:21

Нью-Деҳли шарқидаги йирик чиқиндихонани кучли ёнғин қамраб олди

Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шарқидаги улкан Газипур полигонида катта ёнғин келиб чиқди. Шаҳар аҳолиси кўзлари қичиши ва йўталдан шикоят қила бошлади. Ёнғинга чиқиндихонада ҳосил бўлган газ сабаб бўлган.

22.04.2024, 16:38

Дунёнинг энг яхши фотографлари эълон қилинди — World Press Photo

18 апрель куни World Press Photo–2024 ғолиблари номи маълум бўлди. Йил сурати жиянининг жасадини қучоқлаган фаластинлик аёлнинг сурати бўлди. Украиналик фотограф Юлия Кочетова «Очиқ формат» номинациясида ғолиб чиқди. Ижодкор «бу фотосуратлар бўлмаса, яхши бўларди», деб таъкидлади.

19.04.2024, 12:18

Таиланддаги курорт ҳудудида аммиак сизиб чиқди

Таиланднинг машҳур Паттайя курорти яқинидаги Банг Ламунг ҳудудидаги муз заводида аммиак сизиб чиқди. Сайёҳлар заҳарли тутун қирғоқда жойлашган меҳмонхоналарга етиб боришидан хавотир олмоқда.

18.04.2024, 17:02

Индонезияда Руанг вулқони отилди

Индонезияда вулқон Сулавеси оролида километрлар бўйлаб оловли лава ва кулни сочди. Табиий офат оқибатида шимолий провинцияда юзлаб одамларни эвакуация қилиш бошланди.

18.04.2024, 15:35

Гурбангули Бердимуҳамедовнинг «Арқадағ» футбол клуби Туркманистондаги барча учрашувларда ғалаба қозонди

Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг «Арқадағ» футбол клуби чемпионатдаги барча учрашувларда ғалаба қозониб, турнир ғолибига айланди. Жамоа 2023 йилда ташкил этилганидан буён барча 37 ўйинда ғалаба қозонган ва рақиблардан энг кучли футболчиларни қўлга киритган. Гиннеснинг рекордлар китоби мутахассислари рекордни тан олишдан бош тортди.

17.04.2024, 19:13

Россия Тоғли Қорабоғдан қўшинларини олиб чиқишни бошлади

Россия тинчликпарвар кучларини Тоғли Қорабоғдан олиб чиқиш жараёни бошланди. Маълумотни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков тасдиқлади. Россия тинчликпарвар контингенти 2020 йил кузида можаро авж олганидан сўнг Тоғли Қорабоғга жойлаштирилганди.

17.04.2024, 18:09

Павел Дуров Такер Карлсонга уч соатлик интервью берганини айтди, аммо у ҳали эълон қилинмаган

Павел Дуровнинг айтишича, февраль ойида у исми ошкор этилмаган «либерал журналист» ва ўта ўнгчи телебошловчи Такер Карлсонга интервью берган. Унинг сўзларига кўра, видео форматда бўладиган интервью «тез орада» эълон қилинади.

16.04.2024, 20:33

Қозоғистон президенти оиладаги зўравонликни жиноий жавобгарлик деб белгиловчи қонунни имзолади

Қозоғистон президенти оиладаги ззўравонликка қарши курашга қаратилган тузатишларни имзолади. Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўриниши учун жавобгарликни кучайтирувчи нормалар жорий этилмоқда. Тузатишлар айрим ҳолатларда томонларнинг ярашуви имкониятини ҳам истисно қилади.

16.04.2024, 08:30

Форс кўрфази давлатлари Эрон ва Исроилни кенг кўламли урушнинг олдини олишга чақирди

Яқин Шарқ давлатлари Эрон–Исроил қарама-қаршилиги катта ҳарбий можарога айланиб кетишидан хавотирда. Тўғридан-тўғри можаро бошқа мамлакатларга ҳам тарқалиши мумкин, дея хабар беради Reuters.

15.04.2024, 22:02

125 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир Мексика–АҚШ чегарасини кесиб ўтди

Сан-Диегодаги АҚШ чегара хизмати марказлари 245% сиғимга эга. Уларни атиги 72 соат ушлаб туриш мумкинлигини ҳисобга олсак, сентябрь ойидан бери 125 мингдан ортиқ муҳожир Сан-Диего кўчаларига қўйиб юборилган.

14.04.2024, 19:46

Эрон Исроилга ҳужумни тўхтатди: тахминан 99% учувчисиз самолётлар тутиб олинган

Эрон 13 апрелга ўтар кечаси Исроилга учувчисиз учоқлар ва баллистик ракеталар билан ҳужум қилди. Ҳужумни ҳусийлар ва Ҳизбуллоҳ қўллаб-қувватлаган. Сурия ва Иордания осмонида бир неча дронлар уриб туширилди. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учирилган баллистик ракеталар ва дронларнинг 99 фоизини тутиб олди. Эроннинг БМТ миссияси ҳужум тугаганини эълон қилди.

14.04.2024, 11:13

Патриарх Кирилл Тожикистондан келган меҳмонларни рус маданиятини ҳурмат қилишга чақирди

Патриарх Кирилл Душанбеда бўлиб ўтган Халқаро Авлиё Иоанн ўқишлари иштирокчиларига йўллаган табригида Россия Тожикистондан келган меҳмонлардан уларнинг маданияти ва эътиқодига сўзсиз ҳурмат кутишини таъкидлади.

13.04.2024, 13:17

Тожикистон ТИВ «Крокус» теракти иши бўйича айбланганларга нисбатан қийноқлар қўлланилганини қоралади

Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддиннинг айтишича, Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари «Крокус Сити Холл»даги терактни тергов қилар экан, халқаро ҳуқуқ нормалари ва тамойилларига, хусусан, айбсизлик презумпцияси ва қийноқларни тақиқлаш нуқтаи назарига амал қилиши керак бўлган.

13.04.2024, 09:40

«Исроил ҳужум остида»: Ливан 50 дан ортиқ ракета учирди, Эрон ҳукумат нишонларига ҳужум қилишга ваъда берди

Ливан ОАВ Исроилга ҳужум бошланиб, 50 дан ортиқ ракета отилгани ҳақида ёзмоқда. Исроил армияси уларнинг аксарияти ўз мақсадига етганини тан олди. Эрон ҳам яқин 48 соат ичида ҳужумга тайёрланмоқда. АҚШ қўшимча кучлар юборди.

12.04.2024, 23:18

Muhokamada

Ногиронлиги бўлган ёшларга чет тилидан имтиҳон топшириш енгиллашади — Мирзиёев

28.06.2024, 16:45
0

Самарқанд аэропортида юклари орасида ўқ бўлган эркак қўлга олинди

28.06.2024, 17:02
0

Ангренда илк бор аҳолидан қайта ишланадиган материаллар харид қилина бошланди

28.06.2024, 18:03
0

Ҳафта охирида ҳарорат бироз пасаяди

28.06.2024, 19:04
0

Озарбайжон президенти мамлакат парламентини тарқатиб юборди

28.06.2024, 20:06
0

Ёш тадбиркорларга 50 мингта савдо шохобчалари ажратилади

28.06.2024, 21:16
0