Narada Samarqand paydo bo‘ladi
9 февраль куни Халқаро футбол ассоциацияси кенгаши кўк карточка жорий этилишини эълон қилади. Қизил ва сариқдан ташқари учинчи карточка ҳам пайдо бўлади. Янги қоида жорий этилишининг биринчи босқичида у юқори даражадаги мусобақаларда қўлланилмайди.
Владимир Путиннинг америкалик Такер Карлсон билан суҳбати ақл бовар қилмайдиган миқёсдаги воқеа сифатида эълон қилинди. Унинг тизери миллионлаб марта томоша қилинган ва Карлсон тўлиқ версиясини нашр этган Х иловаси App Store дўконида энг кўп юклаб олинган дастур бўлди.
Россия Марказий сайлов комиссияси Борис Надеждинни Россия Федерацияси президентлигига номзод сифатида рўйхатга олишдан бош тортди. «Фуқаролик ташаббуси» партияси томонидан тошкентлик номзод кўрсатилганди.
Илҳом Алиев 92,05% овоз олиб, бешинчи муддатга Озарбайжон президенти этиб сайланди. У 2003 йилда бу лавозимни отаси Ҳайдар Алиевдан кейин эгаллаганди, шу тариқа 20 йилдан Илҳом давлатни бошқариб келмоқда.
Туркманистоннинг ғарбий вилоятлари ҳукумати маҳаллий аҳолини тўй маросимларида собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедов қўшиқларини ижро этишга ва плейлистлардан хорижий мусиқаларни чиқариб ташлашга мажбур қилмоқда.
7 февраль куни АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси республикачилар томонидан Исроилга $17,6 млрд ажратиш бўйича тайёрланган, Украинани қўллаб-қувватлаш ва Мексика билан чегарани ҳимоя қилишни назарда тутмайдиган қонун лойиҳасини рад этди.
Германия молия вазири Кристиан Линднер Германия иқтисодиётининг қулашини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат қашшоқлашмоқда, иқтисодиёт эса «рақобатга чидамсиз» бўлиб бормоқда.
4 февраль куни Исроил ҳукумати 2023 йил 7 октябрдан буён тўхтатилган қурилиш ишларини қайта бошлаш учун Ҳиндистон, Шри-Ланка ва Ўзбекистондан 65 минг хорижий ишчи жалб қилмоқчи эканини маълум қилди.
Буюк Британия қироли Карл III простата бези учун касалхонага ётқизилганида саратон касаллигига чалингани аниқланди, дея хабар берди Букингем саройи. Даволаниш даврида у оммавий тадбирларни кечиктиради. Монарх 75 ёшда.
Қосим Жўмарт Тўқаев Қозоғистон ҳукумати истеъфосини қабул қилишга қарор қилди. Қозоғистон Республикаси бош вазири вазифаси вақтинча Роман Склярга юкланди.
Лос-Анджелесда мусиқа индустриясидаги ютуқлар учун 66-«Грэмми» мукофоти ғолиблари эълон қилинди. Тейлор Свифт янги рекорд ўрнатди.
Туркия Марказий банки раҳбари Ҳафизе Гайе Эркан коррупция ва қариндош-уруғчилик айбловлари туфайли истеъфога чиқди. Унинг отаси банк ҳисобидан офис, хизмат машинаси ва қўриқхона олган.
Чилида мамлакат бўйлаб давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 51 киши ҳалок бўлгани сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Намибия президенти Хаге Готфрид Гейнгоб 82 ёшида вафот этди. Африка жанубидаги давлат раҳбарининг вазифаларини вице-президент Нанголо Мбумба бажаради.
Аввалроқ пойтахтнинг асосий энергетика иншооти – Бишкек ИЭСда йирик авария юз берган эди. Ўзбекистон томони суюлтирилган газ баллонлари юборди.
АҚШ қуролли кучлари Ироқ ва Суриядаги Эронпараст гуруҳлар нишонларига ҳужум қилди. 125 та аниқ бошқариладиган ўқ-дорилар ёрдамида 85 та нишонга ҳужум қилинди.
Буэнос-Айресдаги Конгресс биноси олдида турли касаба уюшмаларининг чақириғи билан тўпланган намойишчилар «омнибус қонуни»га қарши норозилик билдирди.
Бишкекдаги асосий энергия иншооти — маҳаллий иссиқлик электр станциясида (ИЭС) йирик авария юз берди. Фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Аксар аҳоли иссиқлик таъминотисиз қолди.
Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг Остонадаги Миллий музейда намойиш этилган ҳайкали демонтаж қилинди. Энди ёдгорлик турган жойда экран ўрнатилди.
Қозоғистонда аёллар ва болалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва парламентнинг қуйи палатаси томонидан қабул қилинди. Ушбу лойиҳа асосида педофилларга кимёвий кастрация ўрнига умрбод қамоқ жазосини жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Давлатлараро сирлар хавфсизлигини ўзаро таъминлаш тўғрисидаги битимни бекор қилиш бўйича протоколни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Покистон суди сешанба куни собиқ бош вазир Имрон Хонни давлат сирларини ошкор қилганликда айблаб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Ver.di немис жамоат хизматлари касаба уюшмалари 1 февраль пайшанба куни аэропортларда авиация хавфсизлиги ходимларининг умуммиллий огоҳлантирувчи иш ташлашини эълон қилди.
Қирғизистоннинг амалдаги президенти Садир Жапаров республикадаги навбатдаги президентлик сайловларида ўз номзодини кўрсатишни режалаштирмоқда.
Таиландда «Би-2» гуруҳи аъзолари қўлга олинди. Айрим маълумотларга кўра, улар очиқ камерада сақланмоқда. Уларни Исроилга депортация қилиш қарори «юқори мартабали россиялик дипломатлар» ташрифидан кейин бекор қилинган.
Дунёдаги энг йирик круиз кемаси Icon of the Seas Флорида штатидаги Майами портидан Кариб денгизи бўйлаб етти кунлик илк саёҳатига чиқди.
Француз деҳқонлари Парижни ва унга яқин жойлашган учта департаментни бутунлай қамал қилмоқчи. Акция камида беш кун давом этади. Намойишчилар дизель нархининг ошиши, даромадларнинг пасайиши ва бюрократиядан норози.
Финляндияда президентлик сайловларида 100% овозлар санаб бўлингандан сўнг номзодларнинг ҳеч бири 50% дан кўп овоз олмагани аниқланди.
Экофаоллар «Мона Лиза»ни шўрва билан меҳмон қилди. Леонардо Да Винчининг машҳур асарига зиён етмаган, чунки у Луврдаги зирҳли ойналар ортида сақланади.
УХХнинг даъво қилишича, Украина Мудофаа вазирлигининг собиқ ва амалдаги амалдорлари ва «Львов aрсенали» менежерлари ҳарбий эҳтиёжлар учун мўлжалланган маблағларни ўғирлаган.