Toshkentda “Jadal rivojlanish va aholi daromadlari o‘sishi” yili e’lon qilindi
2025 йил январдан жамоат транспорти учун ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинади. Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари томонидан ташкил этилган юридик шахсларнинг айланмасига ҳам солиқ солинади. Тегишли фармон президент томонидан имзоланди.
ОАВда ХEC деб номланган COVID-19ʼнинг янги штамми келгуси ойларда коронавируснинг асосий вариантига айланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Санитария-эпидемиология хизматининг биринчи ўринбосари Ўзбекистонда кенг кўламли эпидемия юзага келиш эҳтимоли жуда паст эканлигини маълум қилди.
Франциядаги «IFTM-Top Resa» кўргазмасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари намойиш этилмоқда. Тадбирда 50 дан ортиқ хорижий мамлакатларнинг туризм вазирлари ва дунёнинг 170 мамлакатидан мингдан ортиқ сайёҳлик компаниялари иштирок этмоқда.
Ижтимоий тармоқларда аҳолининг гўшт маҳсулотларидан оммавий заҳарланиши тўғрисидаги хабарлар тарқалди. СЭҚ бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини ва ёлғон ахборот тарқатган шахс тез тиббий ёрдам ходими эканлигини маълум қилди. Прокуратура томонидан тергов бошланди.
Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясининг Исроилдан ўз қўшинларини босиб олинган Фаластин ҳудудларидан олиб чиқишни талаб қилувчи резолюциясини қўллаб-қувватлади. Фаластин томонидан таклиф этилган ва бир қатор мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватланган қарор учун 124 давлат овоз берди.
19 сентябрь куни Тошкентнинг икки туманида 6 мингдан ортиқ хонадон газсиз қолади. Деярли бир кеча-кундуз давом этадиган таъмирлаш ишлари режалаштирилган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат банкларида ходимлар орасида бизнес мавжудлигини текширди. Бизнесни ривожлантириш банки, «Микрокредитбанк» ва «Туронбанк»да 155 та корхона аниқланди, уларнинг таъсисчилари орасида мазкур молия ташкилотларининг масъул шахслари бор.
Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-июль ойларида умумий қиймати 94,3 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Қорақалпоғистонда — 3,4 трлн сўмга.
19 сентябрь куни Ўзбекистонда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Тошкентда ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 27-29 даража атрофида бўлади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокида 15 мингга яқин корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг энг кўпи Россияга тўғри келади — 2 972 та, энг ками эса Молдовага тўғри келади, жами 27 та.
Ўзбекистон ва Япония иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам берадиган қоидалар ва механизмларни биргаликда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида келишиб олди.
2024 йил 26 август куни Ўзбекистонда «Риэлторлар гилдияси»нинг стратегик кенгаши тасдиқланди. Эслатиб ўтамиз, гилдиянинг асосий вазифаси қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш тизимини шакллантириш ва кўчмас мулк бозорида хизматлар сифатининг юқори даражасини таъминлашдан иборат.
Тошкентда «Экология вазирлигининг соҳадаги иш кўрсаткичлари: эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар ҳамда экологик таълимни ривожлантириш истиқболлари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил вакиллари Тошкент руҳий касалликлар шифохонасига ташриф буюрди. Текширув натижасида озиқ-овқат маҳсулотлари санитария-гигиена талаблари бузилган ҳолда сақлангани, шунингдек муддати ўтган дори воситалари мавжудлиги аниқланди.
CMWP Тошкент шаҳридаги тижорат кўчмас мулк сегментларини таҳлил қилиш асосида бозорни кўриб чиқди. Сифатли офис майдонларининг етишмаслиги асосий муаммо бўлиб қолмоқда. 2024 йилнинг биринчи ярмида Тошкент шаҳридаги савдо майдонлари бозори сезиларли ўсишни кўрсатди ва 46% га ўсди.
Экология вазирлиги ва Бош прокуратура Сурхондарёдаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида авария содир бўлганини тасдиқлади. Бош прокуратура вакили икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси рейтингида 63-ўринни эгаллади. Мамлакат рейтингдаги ўрнини олти поғонага яхшилади ва илк бор Very High EGDI индексига эга мамлакатлар гуруҳига кирди.
Танлов комиссияси Урганч давлат университетига нисбатан иш қўзғатди. Бунга университет иштирокида ўтказилган қарийб 30 млрд сўмлик давлат харидлари жараёнида аниқланган қонунбузилишлар сабаб бўлган.
Қамчиқ довонида транспорт ҳаракати вақтинча чекланди. Бу табиий ҳодиса оқибатларини бартараф этиш мақсадида бурғилаш ва портлатиш ишларини олиб бориш зарурати билан боғлиқ.
Сурхондарё вилоятидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конидаги қудуқда яна водород сулфид сизиб чиқа бошлади. Тўрт киши ҳалок бўлди, камида беш киши жароҳатланди. Ваколатли органлар, шунингдек, Eriell компанияси воқеа ҳақида лом-мим демаяпти.
Август ойида Ўзбекистонда енгил автомобиллар савдоси ҳам бирламчи, ҳам иккиламчи бозорларда ошди. Шу билан бирга, автомобиль бозоридаги фаоллик 2023 йилнинг шу ойига нисбатан чоракга пастлигича қолмоқда.
18 сентябрь куни Ўзбекистонда илиқ кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб куз салқини сезилади.
17 сентябрь куни Остона шаҳрида «Марказий Осиё–Германия» иккинчи саммити бўлиб ўтди. Унда Тўқаев ва Мирзиёевдан ташқари Германия канцлери Олаф Шольц ҳам иштирок этди. Давлат раҳбарлари инвестициялар ва технологиялар, муҳим хомашё ресурслари, «яшил» энергетика, транспорт ва логистика алоқалари, иқлим ўзгаришига қарши курашиш соҳаларида шерикликни ривожлантириш, шунингдек, таълим ва маданий дастурларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида 421 та фаолият кўрсатаётган стадион мавжуд эди. Бундай спорт иншоотларининг энг кўпи Самарқанд вилоятида — 56, энг ками эса Навоий вилоятида — жами 15 та стадион.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида «Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Барча ҳайвонлар (йирик ва майда шохли моллар, отлар, эшаклар, мушуклар, итлар) босқичма-босқич ягона электрон базага киритилади.
Ўзбекистон ва Германия темир йўл транспорти ва автобуслар учун ҳайдовчилар, шунингдек, ҳамширалар тайёрлашга келишиб олди. Бу йил 800 нафар ўзбекистонлик ҳамшира Германияга боради ва у ерда камида 2200 евро маош олади.
Украина ва Россиянинг 2,5 йиллик йўқотишлари сони миллионга етди. The Wall Street Journal маълумотларига кўра, 200 минг россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, яна 400 мингга яқини яраланган, Украинада эса 80 минг киши ҳалок бўлиб, 400 минг киши яраланган.
Ўзбекистон криминалистика тизими ўз арсеналида трасологик, биологик ва бошқа турдаги экспертизалардан ташқари, психофизиологик тадқиқот каби қизиқарли усулга ҳам эга. Ўзбекистон адлия тизимида полиграф илк бор қачон қўлланилгани, текширув қайси соҳаларда ёрдам бериши, қайси касалликларда «ёлғон детектори»дан ўтиш мумкин эмаслиги ва қурилмани алдаш мумкинми, деган саволларга мутахассис полиграфолог Руслан Шамшиметов жавоб берди.
Тошкент аэропортида Деҳлидан келган йўловчи нон ва ширинликлар ичида 40 миллион сўмлик дори-дармонларни олиб ўтмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.
Ўзбекистон иқтисодиёти шиддат билан ривожланмоқда ва унинг муваффақиятли келажаги кўп жиҳатдан юқори малакали мутахассисларга боғлиқ. Мамлакатда жадал технологик тараққиёт ва саноат ишлаб чиқаришининг ўсиши шароитида муҳандис кадрлар тайёрлаш масаласи айниқса долзарб.