O‘zbekistonda “Disneylend” tematik bog‘i qurilishi rejalashtirilmoqda
Америкалик тадбиркор Илон Маск 2027 йилга бориб 1 триллион долларлик бойликка эришиши мумкин. Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, ҳозирда унинг бойлиги 251 миллиард долларга баҳоланмоқда, бу эса уни дунёдаги энг бой одамга айлантиради.
9 сентябрь куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлиши кутилмоқда. Тошкентда ҳаво кундузи 24-26 даражагача қизийди, кечаси эса 12-14 даражагача пасаяди.
«Юксалиш» ҳаракати донорлик қонини топшириш бўйича акция ўтказади. Акция 9-13 сентябрь кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида бўлиб ўтади.
Алкоголь қарилик ақли заифлигининг қўзғатувчиларидан бири ҳисобланади. Ёшликда соғлиққа жиддий зарар етказмаслиги мумкин бўлган спиртли ичимликлар миқдори кекса одамлар учун хавфлидир.
Турецкие власти депортировали гражданку Узбекистана Шахнозу Рахматову, которую подозревают в мошенничестве. Дипмиссия призвала узбекистанцев, которые пострадали от ее действий, обращаться в генконсульство или в МВД Узбекистана.
Спорт функционери Отабек Умаров Осиё Олимпия Кенгашининг (ООК) Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланди.
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди. Давлатимиз раҳбари бешинчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.
«Ўзтемирйўлйўловчи» компаниясининг маълум қилишича, темир йўл чипталари нархининг сезиларли даражада ошиши ҳаракат таркибини янгилаш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва ўсиб бораётган харажатларни қоплаш зарурати билан боғлиқ.
Яқин кунларда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида 14 йил аввал ёпилган Кара-Суу (Ўзбекистон томонидан — Қорасув) чегара ўтиш жойи очилиши кутилмоқда.
Санкт-Петербургдан ота-онаси ва қонуний вакилларидан ажралган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 14 нафар вояга етмаган ўзбекистонлик Ўзбекистонга қайтарилди.
Россияда Ўзбекистон фуқароси эҳтиётсизлик оқибатида омбордаги тигель прессга кириб кетди. У олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этди.
Ўзбекистонлик спортчи Нурхон Қурбонова найза улоқтириш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди ва Паралимпия олтин медалини қўлга киритди. Ҳозирда Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси 24 та медалга эгалик қилмоқда.
6 сентябрь куни суд мажлиси бўлиб ўтди, унда 50 нафар айбланувчи иштирок этди, улар орасида собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳам бор. Адвокатлар ва прокурорлар журналистларнинг фото ва видео тасвирга олинишига қарши чиқишди ва судья бу илтимосни қаноатлантирди. Ушбу чеклов эълон қилингандан сўнг ОАВ вакиллари зални тарк этишди. Аксилкоррупция вазиятга аралашди.
Саида Мирзиёева 6 сентябрь куни Қорақалпоғистоннинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволи оғир бўлган ҳудудларига бориб, жойлардаги вазиятни ўрганди.
6 сентябрь куни Тошкентда ёшлар Pepsi мусиқа фестивалида тартибсизликлар уюштирди. Одамлар металл тўсиқлардан ўтиб, шишаларни улоқтирган. Ҳибсга олинганлар ҳақида ИИББ хабар берди.
Париждаги Паралимпия ўйинларида 15 ёшли Шаҳина Йигиталиева найза улоқтириш бўйича кумуш медални қўлга киритди. Унинг натижаси 43,12 метрни ташкил этди. Айни пайтда Ўзбекистон 9 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронза медали билан медаллар ҳисобида 12-ўринни эгаллаб турибди.
Рақобатни ривожлантириш қўмитаси томонидан «Наманган сув таъминоти»га нисбатан маъмурий баённома тузилиб, судга берилган. Идора томонидан 846,1 миллион сўмлик 36 та тендер лотларида қоидабузарликлар аниқланган.
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Манфред Хутерер билан учрашди. Вазирлик раҳбари 20 йилдан кўпроқ вақт олдин йўловчилар оқимининг пасайиши туфайли Тошкентга парвозларни тўхтатган Lufthansa авиакомпанияси парвозлари тез орада тикланишига умид билдирди.
Германия канцлери Олаф Шольц расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. У президент Шавкат Мирзиёев билан 5+1 форматидаги «Марказий Осиё - Германия» саммити доирасида икки томонлама учрашув ўтказади. Мирзиёев ва Шолс 2023 йилда Берлинда ҳам шундай учрашув ўтказганди.
Ҳафта охирига келиб ҳаво салқинлашади, баъзи жойларда шамол кучаяди, чанг-тўзон бўлади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.
Толиббой Йўлдошев Ф37 классидаги диск улоқтириш бўйича Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлди. Унинг натижаси 57,28 метрни ташкил этди. Бу терма жамоа жамғарган тўққизинчи олтиндир.
Тошкент аэропортида божхона ходимлари йўловчилардан кучли таъсир қилувчи модда — сибутраминнинг 10 мингга яқин қадоғини олиб қўйди. Моддани Ўзбекистонга Истанбулдан қаҳва ниқоби остида олиб киришга уринган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ядро улоқтиришда иштирок этган ўзбекистонлик спортчи Сафия Бурхонова 14,12 метр натижа кўрсатиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобига олтинчи кумуш медални қўшиб қўйди. Аввалроқ у Рио-2016 Паралимпия ўйинларида кумуш, 2020 йилда Токиода олтин медални қўлга киритганди.
6 сентябрь куни Рақобат қўмитаси ва Korzinka супермаркетлар тармоғининг иши якунлангани маълум бўлди. Ритейлер қўмита қарорига эътироз билдирмасликка қарор қилди ва энг паст нархлар стратегиясининг номини ўзгартирди.
Дастлаб пара дзюдочи Шерзод Намозов грузиялик рақибини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, кейинчалик пара енгил атлетикачи Ҳусниддин Норбеков уч карра Паралимпия чемпиони бўлди.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳокими Дилшод Шакарбоев қўл остидагиларни ҳақоратлагани акс этган аудиоёзув тарқалди. Воқеа туман раҳбарининг қурилиш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосарлари билан ўтказган йиғилишида содир бўлган. Туман раҳбарига нисбатан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланди.
Давлат меҳнат инспекцияси «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖда вафот этган ходимнинг оиласига компенсация пулини олишда ёрдам берди. Дастлаб ташкилот пул тўлашни хоҳламаган.
Veolia Energy Тошкентда иссиқ сув таъминотида кузда режалаштирилган узилишларнинг янгиланган жадвалини эълон қилди. 9 сентябрдан 6 октябргача узилишлар бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистонликларнинг учдан бир қисми иш таклифини олгач, чет элга кетишга тайёр. Кўчиб ўтишнинг асосий сабаблари иқтисодий омиллар, янги тажриба орттириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга интилишдир.
Пенсия жамғармасининг таъкидлашича, пенсия ёшига етган Ўзбекистон фуқаролари кўпинча иш стажининг йўқлиги муаммосига дуч келишади. Жамғарма хабарида бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун қандай чоралар кўриш муҳимлиги айтиб ўтилди.