O‘zbekistonda “Disneylend” tematik bog‘i qurilishi rejalashtirilmoqda
Ўзбекистонда кузнинг иккинчи кунида булутли ва илиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда. Тошкентда кундузи ҳаво 27–29° гача исийди.
Magic City аквариумида пингвинлар пайдо бўлди. Махсус жиҳозланган волерлар пингвинлар учун табиий яшаш муҳитига яқин қулай шароитларни яратмоқда.
31 август куни «Очиқ бюджет» порталида «Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсуми бўйича овоз бериш якунланди. Энг кўп овоз ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш лойиҳаларига берилди.
Венгрия пойтахтидаги бинолардан бири Мустақиллик байрами муносабати билан Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилди.
Парижда Паралимпия ўйинлари давом этмоқда. Тун давомида ўзбек параспортчилари учта медаль, шундан иккитаси олтин медалга эришди.
Жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб Россияда тажриба лойиҳаси доирасида янги қоидалар жорий этилади, унга кўра чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўзларининг биометрик маълумотларини тақдим этишлари шарт. Янги қоидалар Беларус фуқароларига тегишли бўлмайди.
Тошкент вилоятида 107 ёшли аёл «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. Президент қарорига кўра, 100 ёшга тўлган шахслар ушбу медаль билан тақдирланади.
Юридик кадрлар тайёрлаш мактабларида «Ҳуқуқ синфлари» ташкил этиш орқали «мактаб-лицей-техникум-университет» тизими жорий этилади. Ўқувчилар «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанини чуқурроқ ўрганади, шунингдек, юридик амалиёт ходимлари билан дарсдан ташқари машғулотларда қатнашади.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлади.
Тошкент аэропортида Pax Track тизими тест режимида ўрнатилиб, ишга туширилди. Рўйхатдан ўтиш жойидан сўнг ўрнатилган турникетларда йўловчи бортга чиқиш талонини, ходим эса ўз рухсатномасини сканерлаши керак.
Тошкент халқаро аэропортида реконструкциянинг навбатдаги босқичи якунланди. Бу сафар янгиланган учиб кетиш зали очилди. Якуний босқичда учиш ва қўниш заллари ягона аэропорт мажмуасига бирлаштирилади.
Жорий йилда Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ соҳилида ўтказилган инклюзив IT оромгоҳи якунланди. Зироат Мирзиёева ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш учун ёпилиш маросимига ташриф буюрди.
Элбек Султонов «Париж-2024» Паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди. Пара енгил атлетикачи эркаклар ўртасида ядро улоқтириш бўйича 16,45 метр натижа қайд этди.
Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди. Давлат раҳбари мамлакатда қатағон қурбонларининг исм-шарифини аниқлаш, уларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Рақобатни ривожлантириш қўмитаси Universalbankʼни «Реклама тўғрисида»ги қонунни бузганликда айбдор деб топди. Банк йиллик 25 фоизлик омонат ставкасини реклама қилган бўлсада, сайтда бутунлай бошқа фоиз кўрсатилгани аниқланди.
Ўзбекистон Марказий банки дам олиш кунларида ишлайдиган банк филиаллари рўйхатини эълон қилди.
Тошкент ҳокимлиги республика Мустақиллик куни муносабати билан 2 сентябргача байрам томошалари ўтказиладиган истироҳат боғлари рўйхатини эълон қилди.
Фарғонадаги кўп қаватли уйларда иссиқлик таъминоти учун 4 млрд сўмдан ортиқ қарздорлик асоссиз деб топилди. «Иссиқлик манбаи» корхонасининг Фарғона бошқармаси билан биргаликда ўтказилган текширув шуни кўрсатдики, кўплаб хонадонлар шартномада белгиланган сифатдаги иситиш хизматларини олмаган.
Янгийўл тумани аҳолиси Mobiuz мобил операторининг катта ҳажмли антеннаси ўрнатилишига қарши шикоят қилиб, имзо тўплаган ва ҳокимият, прокуратура ҳамда Президент порталига мурожаат қилган, бироқ маҳаллий фуқароларнинг таъкидлашича, қурилиш тўхтамаган.
Йил бошидан бери Ўзбекистон пойтахтида 2 мингдан ортиқ ноқонуний чиқинди ташлаш ҳолатлари аниқланди. Қолдирган чиқиндилари учун туман инспекторлари жами 995 миллион сўмлик жарима солди.
Ўзгидромет байрам кунларидаги об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистон ССВ 31 августдан 3 сентябргача бўлган байрам ва дам олиш кунларида фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўрилгани ҳақида маълумот берди.
Парижда ўтказилаётган Паралимпия ўйинларида узунликка сакраш мусобақаларида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчи Асила Мирзаёрова янги рекорд ўрнатди. Аввалги энг яхши натижа 1996 йилда қайд этилган бўлиб, у испаниялик спортчига тегишли эди.
Тошкентдаги «Intercontinental» меҳмонхонасида 16 октябрь куни Central Asia Retail Week халқаро электрон тижорат ва чакана савдо форуми бошланади. Россия ва хорижий e-commerse бозорларининг 200 дан ортиқ маърузачилари ва 1500 нафар иштирокчиси стратегик сессиялар ва мунозара майдончаларида қатнашади.
«Музейлар ҳафталиги» акцияси доирасида 2-8 сентябрь кунлари Ўзбекистон давлат музейларига кириш бепул бўлади.
Япониялик актёр ва бошловчи Кейсуке Минами Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм элчиси этиб тайинланди. Кейсуке Минами 1985 йилда Токио шаҳрида туғилган. Япониянинг машҳур Васеда университети битирувчиси. У аввалроқ Ўзбекистонда бўлиб, ташриф натижаларига кўра мамлакатнинг туризм салоҳиятига бағишланган 5 қисмдан иборат дастур тайёрлаганди.
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида ҳалқа йўлининг бир қисми реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди. Ҳайдовчиларга қулайлик яратиш ва тирбандликни камайтириш мақсадида чорраҳаларда 3 та қайрилиб олиш ва 18 та кесишмаларда қўшилиб олиш жойлари ташкил этилди.
Тошкент вилоятида контрабанда йўли билан келтирилган электрон сигаретларни сотишда гумон қилинган икки киши ушланди. Улар 2 мингдан ортиқ донани 43 млн сўмга сотмоқчи бўлган.
Ўзбекистон терма жамоаси Паралимпия ўйинларида иккита медаль қўлга киритди. Спортчилар сузиш ва пара-таэквондо бўйича муваффақиятга эришди.
Ўзбекистон Туризм қўмитаси миллий туризм бренди логотипи ва шиорини яратиш бўйича танлов эълон қилди. Ҳужжатлар 25 сентябргача қабул қилинади. Ғолиб $10 минг олади.