O‘zbekiston Rossiyada mehnat migrantlari huquqlariga rioya etilishi bilan bog‘liq vaziyatdan xavotir bildirdi

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида қарийб 3,5 трлн сўмлик 104 та лойиҳани амалга ошириш мўлжалланмоқда. Хусусан, маблағ умумий фойдаланишдаги ва ички йўлларни таъмирлаш, сув тармоқлари ва гидротехника иншоотларини қуришга йўналтирилади.
Hamster Kombat whitepaper нашр этди, унда чиқарилган умумий монетларнинг 60% ўйинчиларга берилиши айтилади. Қолган тангалар бозор ликвидлигини таъминлаш, ҳамкорлар, грантлар ва бошқа мақсадлар учун ишлатилади.
2024 йилнинг январь-июнь ойлари давомида темир йўл транспортида 5 миллионга яқин йўловчи ташилди. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 143,3 мингтага кўп.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Ўзбекистонда мажбурий қайта ишланиши керак бўлган товарлар рўйхатини эълон қилди. Чиқиндиларни қайта ишлаш иккиламчи хомашёдан самарали фойдаланиш имконини беради. Муҳими, бу атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишга ёрдам беради.
Тошкентда 1980 йилги ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик ҳақидаги «Ўйинлар» сериалининг халқаро премьераси бўлиб ўтди. Воқеаларнинг бир қисми Тошкент ва Тошкент вилоятида, жумладан, Ангрен, Красногорск ва Чирчиқ шаҳарларида бўлиб ўтади.
«Черноголовка» ичимлиги ва бошқа бир қатор маҳсулотлар Рақобат қўмитаси синовидан ўта олмади. Синов натижаларига кўра, тўққизта озиқ-овқат маҳсулотидан саккизтаси, яъни 88 фоизи амалдаги техник регламентларга номувофиқ бўлиб чиқди.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга умумий қиймати 400 млн доллар бўлган иккита кредит ажратади, бу орқали Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакат молия бозорларини мустаҳкамлаш ва барқарор бозорга йўналтирилган энергетика секторини ривожлантириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватланади.
«Ҳудудий электр тармоқлари» 31 июлдан 5 августга қадар электр энергияси учун тўловларда узилишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ.
Ўзбекистонда гидротехника иншоотларида содир бўлган фавқулодда вазиятлар натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек, юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарарни қоплашнинг янги тартиби жорий этилмоқда.
Тошкент шаҳридаги «Қўйлиқ» озиқ-овқат бозорида бир қатор қўпол санитария қоидабузарликлари аниқланди. Барча қонунбузарликлар бартараф этилмагунча ва вазият тузатилгунга қадар бозор фаолияти тўхтатилади.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун 7-8 август кунлари давлат ташрифи билан Остонада бўлади.
Ҳиндистоннинг Керала штатида содир бўлган кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 146 нафарга етди, яна 120 киши жароҳат олган. Аввалроқ штат бош вазири вайроналар остида ҳам жуда кўп одамлар қолганини маълум қилганди.
Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни муносабати билан унга иккита зотдор от совға қилди. Унинг бу олийжаноб жонзотларга бўлган меҳрини билган ҳолда, бу совға унга ёқишига ишончим комил, деди Чеченистон раҳбари.
Кўчада сотилаётган музқаймоқларда стафилококк бактериялари аниқланган. Бугунги кунда кўчада сотиладиган музқаймоқ идишларининг аксарияти санитария талабларига жавоб бермайди. СЭҚ бу турдаги музқаймоқлардан воз кечишни тавсия қилди.
31 июль куни Ўзбекистонда жорий ой учун одатий иссиқ ҳаво кутилмоқда. Айрим ҳудудларда шамол бироз кучайиши мумкин. Тошкентда кечаси 23–25°, кундузи 38–40° иссиқ бўлади.
Тошбақага носвой чектирган йигитлар Сурхондарёнинг Денов туманидаги «Янгикуч» маҳалласида яшаши аниқланди.
Бухоро вилоятида эркак собиқ севгилисининг интим суратларини тарқатди. Йигит қизнинг яланғоч суратларини яширинча олган, ажрашгандан сўнг эса у сурат ва видеоларни Telegram каналлар орқали тарқатган. Эркакка нисбатан жиноий иш очилган.
Эшкак эшиш олимпиадасининг чорак финал баҳслари якунланди. Анна Пракатень Париж-2024 ўйинларидаги муваффақиятли юришини давом эттирди. Спортчи тўғридан-тўғри 1 август куни бўлиб ўтадиган ярим финал иштирокчисига айланди.
Россия янги фуқароларнинг хизмат муддатини икки йилга узайтириш ва ҳарбий хизматга чақирилиш ёшини оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда.
2011 йилда Pioneer томонидан яратилган Россиянинг YE’S апарт-меҳмонхоналар тармоғи Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда.
Фарғона вилояти божхона бошқармасига қарашли «Фарғона» ва Шоҳимардон туманига кираверишда жойлашган «Оқ-Қия» чегара божхона постлари кечаю кундуз ишлашга ўтказилди.
2024 йил июль ойи бошида Тошкент метрополитени 131,9 млн кишини ташди ва йиллик ўсиш 62,8 фоизни ташкил этди.
Мактаб ўқувчиларининг 30 фоизида турли касалликлар аниқланган. Уларнинг 81 фоизи даволанди. Тиббий кўрик 63,5 фоиз ўқувчилар орасида ўтказилган. Энг кенг тарқалган касаллик анемия бўлган.
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида электроскутерлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа қиймати 10 млн долларга баҳоланган, Хитой билан қўшма корхона 2025 йилнинг иккинчи чорагида иш бошлаши керак.
Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида вилоят ҳокимлиги ва Шуҳрат Абдураҳмонов ташаббуси билан «Дунё садолари» фестивали бўлиб ўтмоқда. Jah Khalib, Юлдуз Усмонова, Ҳамдам Собиров каби юлдузлар аллақачон саҳнага чиқди. Шунингдек, Jony, Шоҳруҳхон, Райҳон ва руминиялик юлдуз Инна ҳам қўшиқ куйлаши кутилмоқда.
Венесуэлада Николас Мадуро ғалаба қозонган президентлик сайловлари натижаларига қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Мухолифат президентлик сайловлари натижаларини сохталаштиришга оид далилларга эга эканини даъво қилмоқда. Венесуэла натижаларни тан олмаган давлатлардан дипломатларини чақириб олади.
Қозоғистон Афғонистондан Royal, Paradise, Mani, Pure ва «Олтин ҳаёт» анорли газланган ичимликлар харид қилмасликка қарор қилди. Бунга банкада бўёқ таркиби (азорубин Э122) ҳақида огоҳлантирувчи ёрлиқ йўқлиги сабаб бўлган.
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида паспорт стол бошлиғи шериги билан биргаликда чет эл фуқароларига ноқонуний равишда ИД-карта ва биометрик паспорт бериб келган. Жиноятчи 7 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Тошкент шаҳрида деярли 1700 та автобусни қамраб оладиган янги тизим жорий этилиши муносабати билан жамоат транспорти ҳаракати мониторинги вақтинча тўхтатилди.
30 июль куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз иссиқ ҳаво кузатилади. Тошкентда кундузи ҳаво 38 даражагача исийди.