Saudiya Arabistoni Haj qoidalarini buzganlik uchun javobgarlikni kuchaytirdi

2024 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 170 мингдан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилган. Энг кўп Cobalt (72,9 мингдан ортиқ) автомобили ишлаб чиқарилган.
АҚШда ўзбекистонлик шахс ўз оиласининг тўрт аъзосини ўлдирди. 24 ёшли йигит онаси, акасининг хотини ва икки фарзандини пичоқлаб ўлдирган. Гумонланувчи қўлга олинган.
Ижтимоий тармоқларда сотувчининг харид чеки сўрагани учун болани калтаклагани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани матбуот хизмати вазиятга изоҳ берди.
Исроил ҳарбийлари Исроил ҳаво кучлари Яман ғарбидаги ҳусийлар назорати остидаги Ҳудайда портига ҳужум уюштирганини тасдиқлади. Оқибатда уч киши ҳалок бўлган, 87 киши жароҳатланган.
Пойтахтнинг Миробод туманида кўчалардан бирида транспорт ҳаракати чекланади. 2 августга қадар асосий иссиқлик таъминоти тармоқларини алмаштириш ишлари олиб борилади.
Қашқадарё вилоятида Gentra ҳайдовчиси 105 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузгани аниқланди. Ҳуқуқбузарнинг уйига вилоят МИБ ходимлари борган, бироқ ҳеч ким дарвозани очмаган. Қарздорга маъмурий жарима тўлаш учун 10 кунлик муддат берилди.
Қибрай вилоятида икки фарзандли 35 ёшли аёл ўн ёшли қизини сотмоқчи бўлди. У келишган пулдан 500 долларини олганда тезкор тадбирда ушланган.
Сирдарё вилоятида иккита ёқилғи қуйиш шохобчасидан қарийб 30 млрд сўмлик табиий газ ўғирланди. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган. Барча гумонланувчилар қўлга олинган.
Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда ҳаво қатновининг ўсиши 33 фоизга ошди. Йўловчи ташиш ҳам январдан июнга қадар 36 фоизга ошди.
Shimizu Corporation қурилиш компанияси меҳнат муҳожирларини ишга олишини маълум қилди. Талабгорлар ёши 35 дан ошмаслиги керак. Япон тилини билиш талаб қилинади.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи Рафиқжон Жалилов 2024 йилнинг апрель ойида лавозимидан озод этилган. У бу лавозимда 2019 йилнинг март ойидан бери ишлаб келаётганди. Май ойидан буён бошлиқ вазифасини ўринбосар сифатида ишлаб келаётган Муҳаммад Одилов бажариб келмоқда.
Telegram асосчиси Павел Дуров крипто бозорининг янги иштирокчиларини алдашга интилаётган фирибгарларга қарши курашни кучайтиришини айтди. Энди мессенжерда оммавий каналларни рўйхатдан ўтказиш санаси кўрсатилади. Бундан ташқари, ушбу бозорни марказсизлаштириш учун канални текшириш иловалари пайдо бўлади.
Президентнинг янги қарори билан қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси тузилади.
Рақобатни ривожлантириш қўмитаси Ipoteka Bankʼка нисбатан ишончсиз реклама учун иш қўзғатиб, уни жаримага тортди.
Ўзбекистонда эрта турмуш қуриш ва диний маросимларни ФҲДЁсиз ўтказиш учун жазо кучайтирилиши мумкин. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.
Ўзбекистон фуқароси 200 киловатт-соат ижтимоий норма бўйича ҳукумат қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб Олий судга мурожаат қилди. У 2024 йил 19 июнда ариза топширган, аммо мурожаат рад этилган.
UzAuto Motors АЖ ижтимоий тармоқларда ташиш вақтида шикастланган Chevrolet автомобиллари таъмирдан кейин яна сотувга қўйилаётгани ҳақидаги маълумотни рад этди.
2024 йил 1 октябрдан реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларининг техник қисми ногиронлиги бўлган шахсларга шароитлар яратиш бўйича шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан мажбурий экспертизадан ўтказилади.
Президент қарори билан Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтини қўшиб юбориш орқали Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ташкил этилади.
«Нефтгазмонтаж» МЧЖ давлат улушининг 100 фоизини жмузокараларга оммавий равишда таклиф қилиш усули асосида савдо жараёнлари бошлайди. «Mosaic Financial» компанияси ушбу битим бўйича Давактивнинг хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.
2024 йил 1 октябрдан бошлаб ТИЭК ходимларини иш фаолиятининг асосий кўрсаткичлари (KPI) амалга ошириш асосида мукофотлаш тизими жорий этилади. Бундан ташқари, «педиатр», «психиатр» ва «фтизиатр» штатлари жойлардаги ТИЭКларга ажратилади ва ихтисослаштирилган ТИ ЭКлар тугатилади.
Турли мамлакатлардаги авиакомпаниялар, теле ва радиоэшиттиришлар, банклар ва супермаркетлар Windows тизимидаги катта носозлик туфайли операцион муаммолар ҳақида хабар бермоқда. Муаммо МДҲ давлатларига таъсир қилмади. Ўзбекистонда узилишлар ҳақида хабарлар йўқ.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляенга табрик йўллади. У аввалроқ бу лавозимга қайта сайланганди. Давлат раҳбари сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга Еврокомиссия раисининг шахсий ҳиссаси катта эканини таъкидлади.
«Бахти Ташкентский» иши бўйича айбланган ягона аёл Наргиза Жуманиёзова суд залида озод этилди. У товламачиликда айбланиб, 4 йилу 4 ойга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди.
Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида президент томонидан йил охиригача автобуслар харид қилиш ва жамоат транспорти тизимини ривожлантириш вазифаси қўйилганини айтди. Вазир BYDʼдан 200 та электробус сотиб олиш, шунингдек, нақд пулдан воз кечган ҳолда сафар учун электрон чипталарга тўлиқ ўтиш режасини маълум қилди.
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод судида «Бахти Ташкентский» ва унинг шерикларига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилмоқда. Суд уни бир қатор жиноятларни содир этишда айбдор деб топиб, 19 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси «Lukoil Overseas Supply and Trading» МЧЖ томонидан манипуляция белгиларини аниқлади. Компанияга нисбатан «Рақобат тўғрисида»ги қонунни бузганлик учун иш қўзғатилди. Натижада «Лукойл» айбдор деб топилди ва асоссиз олинган маблағлар қайтарилиши белгиланди.
Тошкентнинг Яшнобод туманида ўрнатилганига икки кун бўлган автобус бекати қулаб тушди. Транспорт компанияси воқеага изоҳ берди.
Хитойдаги кичик шаҳар мамлакатда давом этаётган бўронлар туфайли йиллик ёғингарчиликни бошдан кечирди.
19 июль куни Ўзбекистонда иссиқ ҳаво кузатилади, ёғингарчилик бўлмайди. Тошкентда кечаси 22–24°, кундузи 35–37° иссиқ бўлади.