O‘zbekistonda yoz may oyida boshlanadi — ob-havo ma’lumoti

Қонунчилик палатаси депутати Музафара Абдиева болаларнинг телефонга қарамлигининг оғир оқибатлари ҳақида маъруза қилди. Абдиеванинг фикрича, бундай қарамлик жисмоний саломатликка салбий таъсир қилади ва боланинг ақлий ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.
28 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб бироз ёғингарчилик кузатилади, ёмғир ва қор шаклида бўлади. Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси 1-3° совуқ, кундузи 4-6° илиқ бўлади.
Президент фармони билан Солиқ кодексининг 227-моддаси 1-қисмига асосан қўлланилган жарималар суммасининг 98 фоизи тадбиркорлик субъектлари ҳисобидан чиқарилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.
Қашқадарё вилоятидаги Деҳқонобод калий заводи оқава сувларни тўғридан-тўғри сойга чиқариб юборди. Оқава сувлардан намуна олиш ва таҳлил қилишда ундан нитритлар, натрий, аммоний ва нефть маҳсулотлари топилган. Объект зарарни қоплаши керак.
Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобовнинг айтишича, миллий ошхона тизимининг 10 та йирик корхонаси иштирокида ўтказилган йиғилишда умумий овқатланиш корхоналарида ягона солиқ тизимини жорий этиш таклифи билдирилган.
Самарқанд вилоятида умумий майдони 1697 гектар бўлган «Охалиқ», 414 гектар «Оқбўйро» ва 2545 гектар «Миронкўл» тоғ туризми лойиҳаларини ўз ичига олган «Охалиқ – Оқбўйро – Миронкўл» туристик-рекреацион зонаси ташкил этилмоқда.
Саудиялик модель Руми ал-Қаҳтаний шу ҳафта Малайзияда бўлиб ўтган Miss & Mrs Global Asian 2024 халқаро гўзаллик танловида иштирок этди. Бу қироллик тарихидаги биринчи шундай ҳолатдир.
Ижтимоий тармоқларда «Фарингофорте» препаратининг яширин ишлаб чиқарилиши акс этган видео тарқалди. Узфармконтроль ушбу дори Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилмагани ва фойдаланишга рухсат этилмаганини, шу билан бирга, спрей ҳали ҳам дорихона франчайзинг сайтларида сотилаётганини таъкидлади.
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида оиланинг тўрт нафар аъзоси — ота, унинг ўғли ва икки қизи ҳалок бўлди.
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Муҳаммад Штайе бошчилигидаги ҳукумат истеъфосини қабул қилди. Сиёсатчининг сўзларига кўра, бунга асосий сабаб «Ғазо секторидаги янги воқеликни ҳисобга олган ҳолда янги келишувларни талаб қиладиган» жараённинг кейинги босқичига ўтишдир.
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Тартиб-интизом қўмитаси «Бунёдкор» футбол клубига жамоанинг икки собиқ футболчисига қарийб €9,2 млн тўлаш мажбуриятини юклади. Клуб маблағни 30 кун ичида тўлаши керак, акс ҳолда ташкилот тегишли чораларни кўради, дейилади ФИФА баёнотида.
Венгрияда янги президент сайланди. Тамаш Шуйок номзоди учун 134 нафар депутат овоз берди, беш нафар депутат эса унга қарши чиқди.
27 февраль куни соат 00:13 да Чилонзор туманидаги Бектўпи маҳалласи Дийдор кўчасида кучли ёнғин содир бўлди. ФФВнинг хабар беришича, ёнғин ангарда жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехида содир бўлган.
Ўзбекистон президентининг фармони билан Акмал Рўзиқулович Жуманазаров Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, илгариги «Ўзстандарт» агентлиги директори этиб тайинланди.
27 февраль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-4° совуқ, кундузи 3-5° илиқ бўлади.
Ротшильдлар оиласидан чиққан британиялик молиячи ва тадбиркор лорд Джейкоб Ротшильд 87 ёшида вафот этди.
Пойтахтда Кинематография агентлиги раҳбарияти ва кинотеатрлар раҳбарлари иштирокида кинопрокат бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Эндиликда хорижий фильмларни ўзбек тилига дубляж қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ тузилади.
Ўзбекистон Марказий банки 27 февралдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Евро, фунт ва рубль қимматлашди.
Екатеринбургдан Тошкентга учаётган самолёт бортида Ўзбекистон фуқароси фарзанд дунёга келтирди. Туғуруқ 10 минг метр баландликда муваффақиятли амалга оширилган.
Ўзбекистонда 2023 йилда вояга етмаганлар ўртасида содир этилган жиноятлар қарийб 3600 тани ташкил этган. Жиноят содир этган вояга етмаганларнинг 82,6 фоизи жиноий жавобгарликка тортилган.
WKF каратэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган Ёшлар лигасида 11 та медални қўлга киритди.
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз саёҳат қилиш мумкин бўлган давлатлар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида Сейшел ороллари, Шри-Ланка ва Кения бор.
Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистонга хориждан 220 млн доллардан ортиқ автомобиллар импорт қилинган. Жами 10 мингдан ортиқ автомобиль мамлактга олиб келинди.
Эндиликда ЯИДХПда ҳайдовчилар учун зарур бўлган 083/h рақамли тиббий маълумотномани онлайн ва бепул олиш мумкин.
Тошкентда бир кунда иккита йўловчи автобуси ёниб кетди. Яккасарой туманида 33-сонли автобус автобазадан чиқаётганда ёнган, Юқори Чирчиқ туманида 174-сонли автобус тормоз тизимидаги носозлик туфайли ёниб кетган.
Шаҳрисабз шаҳридаги 1-мактабда директор ўринбосари ва 10-синф ўқувчиси хонада жанжаллашди. Иккаласи ҳам касалхонага ётқизилган, директор ўринбосарининг кўзи оғир жароҳатланган.
Қашқадарёда суд блогер Сардор Сафарбоевни (Sardor gangster) майда безорилик ва миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тарғиб қилишда айблаб, 10 суткага ҳибсга олди.
Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида Nexia ҳайдовчиси қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, «КамАЗ» билан тўқнашди. Оқибатда тўрт киши ҳалок бўлган.
Хоразм вилояти Урганч туманидаги фермер хўжалигига ноқонуний равишда газ тармоғи ўрнатилгани аниқланди. Давлатга 3 млрд 374 млн сўм зарар етказилди.