Toshkentda “Jadal rivojlanish va aholi daromadlari o‘sishi” yili e’lon qilindi
Бишкек Ўзбекистон–Қирғизистон тараққиёт жамғармасининг устав капиталини 200 долларгача ошириш режалаштирилаётганини маълум қилди. Томонлар икки давлат пойтахтларида савдо уйларини очиш режаларини ҳам муҳокама қилди.
Ўзбекистанда 2024/25 ўқув йили учун «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш бошланди. Имтиҳонларни топширишга рухсат олиш учун абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтиши керак.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ноқонуний равишда валюта айирбошлаш билан шуғулланган фуқаролар қўлга олинди.
9 июль куни Ўзбекистонда ёз ўрталарига хос бўлган жуда иссиқ об-ҳаво кузатилади. Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси 20-22°, кундузи 35-37° иссиқ бўлади.
Ўзбекистонда йўллар “Йўл харитаси” лойиҳасини амалга ошириш учун уч тоифага бўлинади. Рўйхатлар 2025 йил 1 январдан кучга киради.
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан туркий тилли давлатларни ягона алифбо жорий этишга чақирди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон лотин алифбосига ўтган, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳали ҳам кирилл алифбосидан фойдаланмоқда.
Қозоғистонда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирок этадиган “Бирлестик-2024” минтақавий халқаро машғулотлари ўтказилади.
Самарқанд вилоятида қурилиш ишларини давом эттириш учун бир қанча қимматбаҳо дарахтлар кесилди. Зарар салкам 170 миллион сўмни ташкил қилмоқда. Иш ҳуқуқ-тартибот органларига ўтказилган.
Пенсия жамғармаси маълумотларига кўра, 2024 йил 1 июнь ҳолатида Ўзбекистонда пенсионерлар сони 4 миллион 8 минг 597 нафарни ташкил қилмоқда. Республикада пенсионерлар сони бўйича Фарғона вилояти етакчи ҳисобланади.
Ўзгидромет ушбу иш ҳафтасидаги об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра, ёз ўрталарига хос иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Минерал ўғитлар нархини ошириб юборишда гумон қилиниб, «MAXAM-CHIRCHIQ» компаниясига нисбатан иш очилди. Рақобатни ривожлантириш қўмитаси маълумотларига кўра, компания маҳсулотларининг қимматлиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг ошишига олиб келган.
Сентябрь ойидан бошлаб ягона давлат хизматлари портали орқали йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар устидан электрон тарзда шикоят қилиш мумкин бўлади. Апелляция кўриб чиқилаётган вақтда жаримани чегирма билан тўлаш муддати тўхтатилмайди.
Ўзбекистон ҳукумати автомобиллар учун экостикерларни босқичма-босқич жорий этиш муддатларини қайта кўриб чиқди. Тизим 2024 йил 1 июндан эмас, 2025 йилнинг 1 мартидан жорий этила бошлайди.
Москвада “Матч ТВ” телеканали ходимини зўрлаганликда гумон қилинган уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Улар 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Ижтимоий тармоқларда пойтахт дўконларидан бирига кириб, сифати бузилган олма ва ўрикларни топиб олган Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг видеоси тарқалди. Блогерлар маъмурият раҳбарини «ўринсиз иш» билан банд бўлгани учун танқид қила бошлади.
Таъмирлаш ишлари муносабати билан 8 июлдан бошлаб Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси рўйхатдан ўтказиш, имтиҳон олиш бўлими вақтинча ёпилади. Ҳайдовчилардан шаҳарнинг бошқа бўлимларига мурожаат қилиши сўралади.
Ўзбекистон элчиси Ислом тараққиёт банкининг Лойиҳалаштириш масалалари департаменти бош директори билан учрашди. Томонлар транспорт, логистика, таълим, қишлоқ ва сув хўжалиги, экология, чорвачилик ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни молиялаштириш имкониятлари юзасидан фикр алмашди.
Ўзбекистонда 8 июль куни иссиқ ҳаво кузатилади. Аксарият ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 20-22°, кундузи 34-36° иссиқ бўлади.
Пойтахт халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди.
Нодирбек Абдусатторов Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича Superbet Chess Classic Romania турнирини якунлаб, 4 очко жамғарди.
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Malibu-2 русумли автомашинада светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетган 16 ёшли ҳайдовчи пиёдани уриб юборди.
Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги Ангрен иссиқлик электр станцияси ҳудудида ёнғин содир бўлгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида пиёдалар ўтиш жойида 9 ёшли қизчанинг ўлимига сабаб бўлган BYD русумли автомашиналарнинг икки нафар ҳайдовчиси қамоққа олинди.
6 июлга ўтар кечаси Евро-2024 1/4 финалининг сўнгги ўйинлари бўлиб ўтди ва унда тўртта жамоа ярим финал йўлланмалари учун кураш олиб борди. Англия бу матчда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозона олмади ва пенальтилар сериясига қадар чидаб берди, яна бир учрашувда эса голландлар ҳисобда ортда қолаётиб, турклар дарвозасига иккита тезкор гол урди ва ғолиб бўлди.
Озарбайжонда бўлиб ўтган ТДТ норасмий саммитида Шавкат Мирзиёев бош қароргоҳи Нукусда жойлашган Туркий экология кенгашини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.
Х компанияси йиллик глобал фойдасининг 6 фоизи миқдорида жаримага тортилиши мумкин. Бунинг сабаби платформанинг Европа Иттифоқи қонунчилигига зид бўлган ноқонуний контентнинг тарқалишини назорат қила олмагани бўлган.
Эроннинг собиқ соғлиқни сақлаш вазири Масъуд Пезешкиён навбатдан ташқари президентлик сайловларининг иккинчи босқичида ғалаба қозонди.
Ўзбекистонда 489 118 нафар абитуриент тест синовларида қатнашиш учун белгиланган тўловдан озод этилди. Билимни баҳолаш агентлиги тест жараёни ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 июль куни Шуша шаҳрига келди. ТДТ иштирокчи давлатлари делегациялари раҳбарлари Илҳом Алиев билан биргаликда ушбу шаҳарда амалга оширилаётган турли лойиҳалар ва бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Испания 2024 йилги Европа чемпионатининг биринчи ярим финалчисига айланди. Учрашув охирида ўйинни тубдан ўзгартириб юбориши мумкин бўлган ноаниқ эпизод юзага келди, аммо ҳакам Испания билан бирга ўйнади. Яна бир учрашувда Португалия ва Франция чемпионатнинг энг зерикарли ўйинларидан бирини ўйнади.