Toshkentda Yangi yil bayrami o‘tkaziladigan lokatsiyalar e’lon qilindi
Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурелсух Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади.
Тошкент вилояти Бекобод шаҳар судида суд мажлиси бўлиб ўтди. Судланувчининг акалари унга қамоқ жазоси тайинланганидан норозилик билдиришган. Можаро иштирокчилари шаҳар ички ишлар бўлимига олиб кетилган, улардан бири ҳушини йўқотиб, вафот этган.
Арманистон Фаластин мустақиллигини тан олганини эълон қилди. Расмий Ереванга кўра, Арманистон БМТ бош ассамблеясининг Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюциясини қўллаб-қувватлаган, шунингдек, Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишидан самимий манфаатдор.
Ҳалилилло Тўрахўжаев Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимига сайланди. Овоз бериш якунлари бўйича Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Сенат ноқонуний олиб қўйилган ерларни қонунийлаштириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Қонун ер участкалари ва улардаги биноларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш асослари ва тартибини белгилайди.
Ўзбекистоннинг амалдаги бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев янги муддатга қайта сайланди. Қонунга кўра, бош прокурорнинг ваколат муддати 5 йилни ташкил этади.
Солиқ қўмитаси аҳолининг ҳудудлар бўйича фискал тушумлардан фойдаланган ҳолда дори воситаларига сарфлаган маблағлари ҳақида маълумот берди. Мамлакатда жами 8 мингдан ортиқ дорихона мавжуд.
Нидерландия бош вазири Марк Рютте НАТОнинг янги бош котиби бўлади. Унинг номзодини альянснинг барча аъзолари маъқуллаган. Бу лавозимда у Йенс Столтенберг ўрнини эгаллайди.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси бир қатор лавозимларга янги номзодларни тасдиқлади.
Тожикистон президенти «Байрам ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ҳужжат билан «идгардак» тутиш ва «ёт маданият кийимлари»ни кийиш тақиқланди. Бироқ қайси кийим турлари миллий маданиятга ёт деб белгилангани ҳозирча аниқ эмас.
Янгиҳаёт туманида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Соат 17:00 га қадар газ таъминоти тикланади.
Буюк Британияда икки экофаол сайёрадаги энг қадимий расадхоналардан бири ҳисобланган қадимий иншоот Стоунхенджга тўқ сариқ рангда бўёқ қуйди. Улар ўз ҳаракатларини мамлакат ҳукуматини қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланишдан қайтариш истаги билан изоҳлаган.
Тошкентда юзини ниқоб остига яширган ва қиз болача кийинган йигит қўлга олинди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари унинг шахсини аниқлашмоқчи бўлганда у қаршилик кўрсатган. Йигит маъмурий қамоққа олиниб, жаримага тортилди.
21 июнь куни Ўзбекистонда иссиқ ҳаво кузатилади. Тошкент шаҳрида кундузи ёмғир ёғиши, шамол бироз кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-25°, кундузи 35-37° иссиқ бўлади.
Қозоғистон чигирткаларни қайта ишлаш ва экспорт қилишни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, чигирткалар оқсил, ёғлар ва микроэлементларнинг қимматли манбаи ҳисобланади.
Оҳангаронда $1,8 млрд яшил энергия лойиҳасини амалга оширмоқчи. Лойиҳа 2,6 минг гектар майдонда қуёш, шамол ва гидроэнергетика ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратишни ўз ичига олади. Baibuting Group раҳбари лойиҳада Хитойнинг 10 дан ортиқ компаниялари иштирок этишини таъкидлади.
Жиззах вилоятида Россия лойиҳаси асосида АЭС қурилиши бошланди. Қурилиш майдонидан 250 километр узоқликда 3 миллиондан ортиқ қозоғистонликлар истиқомат қилади.
Шавкат Мирзиёев муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишини бошлади. Президент олий ўқув юртлари фундаментал тадқиқотларга йўналтирилгани, иқтисодиёт учун амалий ишланмалар етарли эмаслигини таъкидлади.
Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаровнинг фикрича, темир йўл қурилиши Қирғизистонни боши берк кўчадан транзит мамлакатга айлантиради. Унга кўра, ушбу темир йўлда йилига 7 миллион тоннадан 15 миллион тоннагача юк ташилади.
Жаҳон тиллари университетининг 20 ёшли талабаси Яккасарой туманидаги Бўрижар каналида чўкиб кетди.
Ўзбекистон Президенти 20 июнь куни «Инно» ўқув-ишлаб чиқариш технопаркига ташриф буюради. Давлат раҳбари видеоселектор йиғилиши ҳам ўтказмоқчи.
20 июнь кундан бошлаб умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларидан Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга, шунингдек, Наманган ва Самарқанд вилоят академик лицейларига 2024-2025 ўқув йили учун ҳужжатлар онлайн тарзда қабул қилинади.
Head Hunter платформаси мактаб ўқувчилари ва талабаларнинг ўртача даромадлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Май ва июнь ойининг биринчи ярмида иш тажрибасига эга бўлмаган шахслар учун HHʼда 3,5 минг бўш иш ўринлари эълон қилинди.
Green-Watt, Ev Sky, ZTY Car Energy ва Quwwatt Motors агрессив реклама орқали юзлаб одамларни чув туширди. Улар мижозларга 300 млн сўмгача банк кредити олишни таклиф қилишган. Бунинг учун уларга кредит автомобиль сотиш ҳисобига қопланиши ваъда қилинган. Мукофот пул 200 доллар эди. Олти нафар ходим ҳибсга олиниб, жиноий иш очилган.
CEOWORLD журнали маълумотларига кўра, Ўзбекистон ялпи ўртача ойлик иш ҳақи бўйича дунё рейтингида 119-ўринни эгаллади. МДҲ давлатлари орасида республика саккизинчи ўринни эгаллади. Ҳамдўстлик мамлакатлари орасида биринчи ўринда Россия турибди, бу ерда ўртача иш ҳақи 2159 долларни ташкил қилади.
20 июндан 24 июнгача Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шу сабабли тоғли ҳудудларда сел келиш эҳтимоли сақланиб қолмоқда.
2024 Cobalt автомобилларини онлайн рўйхатдан ўтказиш 21 июнь куни соат 10:00 да бошланади. Захирада 25 мингта автомобиль бўлади.
Ўзбекистон элчихонаси ватандошларнинг кириши билан боғлиқ муаммолар юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлиги билан боғланди. Республика фуқаролари «тегишли аэропорт хизматлари томонидан қўшимча ва ҳаддан ташқари узоқ текширувлар»га дуч келишмоқда.
Шавкат Мирзиёев туман ва шаҳарларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш бўйича тақдимот билан танишди. Масъул шахслар томонидан амалга оширилган ишлар, бош режалар ижросидан кутилаётган натижалар ҳақида маълумотлар берилди.
20 июнь куни Ўзбекистонда иссиқ ҳаво кузатилади. Тошкентда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, куннинг иккинчи ярмида шамол кучайиши мумкин. Кечаси 22-24°, кундузи 36-38° иссиқ бўлади.