Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган жами электр энергиясининг тахминан 15 фоизи «Ўзбекгидроэнерго» ҳиссасига тўғри келади. Ҳозирги кунда акциядорлик жамиятининг ўрнатилган қуввати 2025 МВтни ташкил этади. Мамлакатнинг гидроэнергетика салоҳияти эса 8000 МВтга етади.
«Взгляд.uz» «Ўзбекгидроэнерго» вакиллари - ДХШни истиқболли ривожлантириш ва лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Нодир Акчабаев ҳамда «комплаенс-назорат» ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи Шавкат Каратаев билан суҳбатлашиб, Ўзбекистон гидроэнергетикасининг қувватлари, қийинчиликлари ва келгуси 7 йилга мўлжалланган режалари ҳақида маълумот олди.