Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шаҳар аҳолиси 52,7 минг кишига этади. Қозоғистон Республикаси Президентининг қарорини амалга ошириш доирасида Миллий иқтисодиёт вазирлиги янги Алатау шаҳрини ташкил этиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди.
Маълумотларга кўра, Миллий иқтисодиёт вазирлиги Олмаота вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда иқтисодий ҳисоб-китоблар, янги шаҳарнинг схематик харитасини тайёрлаш бўйича ишлар олиб бориб, аҳоли йиғинларини ўтказиб, улар асосида қарорлар қабул қилган.
Янги шаҳарнинг барпо этилиши йўл тармоқларини, муҳандислик ва ижтимоий инфратузилмани модернизация қилиш, янги иш ўринлари, инвестисиялар, технологиялар яратиш, қўшимча молиявий оқимларни жалб қилиш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, солиқ тушумларини ошириш имконини беради. Бу, ўз навбатида, инвестицион жозибадорликни оширишга хизмат қилади, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ҳукумат Эркин иқтисодий зона (ЭИЗ) майдонини 30 минг гектардан 96,5 минг гектарга кенгайтириш ва «G4 City» номини «Алатау» ЭИЗга ўзгартириш тўғрисидаги қарорни маъқуллаган. Шундай қилиб, ЭИЗга Алатау шаҳрининг бутун ҳудуди ва Конаев шаҳрининг бир қисми киради.
Прогнозларга кўра, ЭИЗ объектлари лойиҳавий қувватига эришгандан сўнг бутун давр учун уларнинг умумий ҳиссаси 47,3 триллион тенге, жумладан, мультипликатор эффекти 17 триллион тенгега етади.
Қозоғистонда янги шаҳарга асос солинди
Қозоғистонда умумий майдони 88 минг гектар бўлган Алатау номли янги шаҳар барпо этилди. Унинг аҳолиси 52,7 минг кишига етади.