Суюқ водород билан ишлайдиган «дунёдаги биринчи» вертикал учувчи самолёт намойиш этилди

Texno

Швейцариянинг Sirius Aviation стартапи суюқ водород билан ишлайдиган вертикал учувчи Sirius Jet самолётини тақдим этди. У бир марталик тўлиқ ёнилғи билан рекорд даражадаги 1850 км масофани босиб ўтиши мумкин. Лекин унга бор-йўғи 3 нафар йўловчига сиғади.

Швейцариянинг Sirius Aviation стартапи дунёдаги биринчи водород билан ишлайдиган вертикал учиш ва қўниш (VTOL) самолётини намойиш қилди. Sirius Jet деб номланган модель бир марта ёнилғи тўлдиришда 520 километр/соат тезликда 1850 км масофани босиб ўтишга қодир. У ёнилғи сифатида суюқ водороддан фойдаланади ва яратувчилар таъкидлаганидек, атмосферага ҳеч қандай зарарли чиқиндилар чиқармайди. Вертикал кўтарилиш ҳар бирининг диаметри 30 см бўлган 20 та электр пропеллер ёрдамида амалга оширилади.

Sirius Jet иккита модификацияда ишлаб чиқарилади: 3 нафаргача йўловчи сиғимига эга Sirius Business Jet (у ёнилғи қуйишсиз 1850 километргача уча олади) ва 5 нафаргача йўловчи сиғимига эга Sirius Millenium Jet. Иккинчисида ёнилғи бакларининг бир қисми ўриндиқлар билан алмаштирилди, шунинг учун парвоз масофаси 1045 километргача қисқартирилди. Аммо бу ҳам, масалан, Лос-Анжелесдан Сан-Францискога, Лондондан Берлинга ёки Пекиндан Сеулга бориш учун етарли.

Siriusʼнинг таъкидлашича, у аллақачон Sirius Jetʼни АҚШ Федерал Авиация маъмурияти (FAA) билан сертификатлаш жараёнини бошлаган, намуна самолётининг биринчи парвози 2025 йилга мўлжалланган. Тўлиқ сертификатлаш ва биринчи тижорий парвозлар эса 2028 йилда амалга оширилиши мумкин.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.