Россияда Wildberriesʼнинг энг йирик омборларидан бири ёниб кетди

Dunyo

Россияда ёнғин Wildberriesʼнинг энг йирик омборларидан бирини йўқ қилди. 70 минг кв/м майдонда содир бўлган. Ёнғинни ўчиришда 286 киши иштирок этди.

Санкт-Петербургнинг Пушкинский туманидаги Шушари қишлоғида ёнғин оқибатида Россиянинг Wildberries онлайн-ритейлери маҳсулотларининг йирик омбори ёниб кетди. 13 январь куни эрталаб, Москва вақти билан соат 7:42 да Фавқулодда вазиятлар вазирлигига фавқулодда ҳолат жойидан қўнғироқ келиб тушган. Ёнғин 70 000 кв/м майдонда содир бўлган. Ёнғин мураккаблик даражаси бўйича энг юқори тоифа — V даражада бўлган.

Бир неча соат ичида Московское шоссесидаги омбор мажмуаси (унинг ўлчамлари 350х320 метр, баландлиги 20 метр) бутунлай ёниб кетди. Ёнғинни ўчиришда 286 киши ва 57 дона техника иштирок этди. Ёнғиннинг локализацияси 10:55 да эълон қилинди, ёнғинни тўлиқ бартараф этиш вақти эса ҳали ҳам эълон қилинмади.

Ходимларни эвакуация қилишда юзага келган қийинчиликларга қарамай, ёнғин оқибатида фақатгина икки киши жароҳат олди. Ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин бошланган вақтда компаниянинг Шушаридаги омборида 1200 киши бўлган, уларнинг барчаси эвакуация қилинган.

Wildberries аллақачон мижозларга йўқотилган буюртмалар учун пулни қайтаришга, шунингдек, ёнғинда товарлари шикастланган ёки ёниб кетган сотувчиларга товон тўлашни ваъда қилган. Шушаридаги омборга қўйилган маҳсулотлар бозор кўргазмасидан олиб ташланади.

Ёнғин сабаби аниқланмоқда, асосий версия эса электр симидаги носозликдир. Шунингдек, Давлат қурилиш бошқармаси маълумотларига кўра, ёнғин содир бўлган Шушаридаги Wildberries омбори рухсатсиз ишлагани, у расман фойдаланишга топширилмагани ҳам муҳим.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.