АҚШ ва Буюк Британия ҳусийларни «бомбардимон» қилмоқда

Dunyo

АҚШ ва Буюк Британия «ҳусийларнинг кемаларга, жумладан, тижорат транпортларига ҳужум қилиш қобилиятини заифлаштириш учун» Ямандаги ҳусий позицияларига зарбалар берди.

Аввалроқ Яман ҳусийлари Қизил денгиздаги кемаларни бир неча бор ўққа тутгани ҳақида хабар берилганди.
«Бизнинг мақсадли зарбаларимиз АҚШ ва унинг ҳамкорларга ҳужумларга тоқат қилмаслиги ҳамда душман томоннинг денгиздаги эркинлигимизни бузишига йўл қўймаслиги ҳақида аниқ сигнал беради», — деб таъкидлади АҚШ президенти Жо Байден.

Унинг қўшимча қилишича, агар керак бўлса, қўшимча чоралар кўрилади.

Ҳусийлар сафида бу воқеа «Америка-Сионист-Британия тажовузи» деб аталмоқда.

Reuters ҳам 13 январь, шанба куни АҚШ Ямандаги ҳусийлар позицияларига янги ҳужумлар уюштирди, деб ёзган.

Ҳужум «Карни» эсминецидан «Томогавк» қанотли ракеталари ёрдамида амалга оширилган.

АҚШ Ямандаги зарбаларни «ҳусийларнинг денгиз кемаларига, шу жумладан тижорат кемаларига ҳужум қилиш қобилиятини заифлаштириш учун» берганини маълум қилди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.