Маргрете II Дания тахтини топширгандан сўнг Фредерик Х мамлакат қироли этиб тайинланди. Бу қарор қиролича томонидан имзоланди, деб ёзмоқда DW.
Маргрете II 2023 йил декабрь ойи охирида тахтдан кетиши тўғрисидаги қарорни имзолаганди. Бунга сабаб сифатида қиролича ўша йил февраль ойида белидан операция қилингани кўрсатилган.
Маълумот ўрнида, Маргрете II Дания қироллиги тахтига 1972 йил 14 январь куни ўтирганди. Европада тахтни ундан кўпроқ фақат қариндоши — Британия қироличаси Елизавета II бошқарган.
Фредерик Х Даниянинг янги қироли бўлди
Фредерик Хʼнинг онаси Маргрете II 2023 йил охирида тахтни топшириши ҳақида қарор имзолаганди. Шу кунларда тахтни унинг ўғли эгаллаши маълум бўлди.