Вулқон Гриндавик шаҳри шимолида содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, лава аҳоли яшаш пунктларига яқинлашиши мумкин. Гриндавик аҳолиси 14 январга ўтар кечаси эвакуация қилинган. Айни пайтда минтақада фавқулодда ҳолат жорий этилган.

Рейкьянесда сўнгги вулқон отилиши 2023 йил декабрь ойи охирида содир бўлган. Ўшанда ҳам шаҳарга лава кириб келиши хавфи сабабли аҳоли эвакуация қилинганди.