Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасида бўлиб ўтган учрашувда Tae-Chang NET Co., Ltd. Тошкент ва Самарқанд вилоятларида жойлашган умумий қуввати 30 МВт бўлган бешта гидроэлектр станциясининг энергия блокларини тўлиқ алмаштирмоқчи.
Жанубий Корея компанияси бешта ГЭСни модернизация қилишнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишга киришди, — дейилади хабарда.
Жи Ин Хо Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) грант маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонда битта гидроэлектростанцияни модернизация қилиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш режасини маълум қилди. Айни пайтда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ билан биргаликда кейинчалик расмий ариза бериш учун лойиҳа концепциясини тайёрлаш ишлари бошланган.
Жанубий Корея компанияси Ўзбекистондаги 5 та ГЭСни модернизация қилмоқчи
Жанубий Кореянинг Tae-Chang NET компанияси Самарқанд ва Тошкент вилоятларида жойлашган бешта ГЭСни модернизация қилиш ниятида. Битта ГЭСни конвертация қилиш бўйича тажриба лойиҳаси KOICA гранти ҳисобидан молиялаштирилади.