Ўзбекистон Тайванни тан олмайди

O‘zbekiston

Ташқи ишлар вазирлиги Тайванда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейин баёнот берди. Ўзбекистон томони «Ягона Хитой» тамойилини қўллаб-қувватлаган.

Ўзбекистон томони Тайванда бўлиб ўтган сайловлар билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақдаги баёнот Ташқи ишлар вазирлиги томонидан 15 январь куни эълон қилинди.
«Ягона Хитой» тамойилини қатъий қўллаб-қувватлашимиз ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати Хитойнинг ягона қонуний ҳукумати, Тайван эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисми эканлигини яна бир бор маълум қиламиз — дейилади баёнотда.

Шунингдек, ТИВ баёнотида Ўзбекистон Республикаси икки соҳил ўртасидаги муносабатларнинг тинч йўл билан ривожланишининг қатъий тарафдори ҳамда ХХР ҳукуматининг Хитойни бирлаштириш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини қўшимча қилган.

Маълумот ўрнида, 13 январь куни Тайванда президентлик сайлови бўлиб ўтганди. Унда орол давлатнинг ҳозирги вице-президенти, давлат мустақиллигини қўллаб-қувватлайдиган Лай Циндэ демократик партияси раҳбари ғалаба қозонган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.