Қирғизистонлик депутат Салимбойдан «икки дўст»ни ўлдиришни сўраган — Садир Жапаров
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг таъкидлашича, мамлакатдан қочиб кетган депутат Эмиль Жамгирчиев Салимбойдан «икки дўст»ни ўлдиришни сўраган. Маълумки, қирғиз халқи Жапаров ва МХҚ раҳбари Қамчибек Ташиевни «икки дўст» деб атайди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлактдан қочиб кетган депутат Эмиль Жамгирчиев ўзбекистонлик криминал авторитет Салим Абдувалиевдан икки кишини ўлдиришни сўраганини маълум қилди.
Kloop нашрининг Kaktus.media ва Sputnikʼка таяниб ёзишича, «икки дўст» ёки «эки дос» атамаси қирғизчадан таржима қилганда мамлакат президенти Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевга нисбатан ишлатилади.
Аввалроқ Ўзбекистонда Жамгирчиевга нисбатан жиноий иш очилганди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, гумонланувчи мамлакат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганликда айбланмоқда. МХҚ раҳбари Қамчибек Ташиевнинг сўзларига кўра, собиқ депутат Ўзбекистон чегарасини Салимбой билан кўришиш мақсадида кесиб ўтган. Шунингдек, Жамгирчиевнинг ёрдамчиси Ўзбекистон томонига махфий ҳужжатларни бергани ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд.
Жамгирчиев 9 январь куни Қирғизистон Олий Кенгаши биносининг иккинчи қаватидан сакраб, номаълум жойга ғойиб бўлган.
«Менда собиқ депутат чегарани кесиб ўтгани ва у ерда »Салимбой« номи билан танилган қонундаги ўғри билан кўришгани ҳамда икки дўстни ўлдиришни сўрагани ҳақида маълумотлар бор», — дейди Жапаров Кабар агентлигига берган интервьюсида.