«Толибон» вакили Ўзбекистон ва яна тўрт мамлакат Афғонистон тоғ-кон ва энергетика соҳасига сармоя киритиши кераклигини айтди

Dunyo

«Толибон» ҳаракати расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг таъкидлашича, Туркия, Россия, Эрон, Қозоғистон ва Ўзбекистон Афғонистоннинг энергетика ва тоғ-кон саноатига сармоя киритиши керак.

«Толибон» ҳаракати расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид TOLOnewsʼга берган интервьюсида Туркия, Россия, Эрон, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг бир қатор компаниялари 2024 йилда тоғ-кон ва энергетика, шу жумладан, гидроэлектростанциялар қурилишига сармоя киритиши кераклигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилган ва бу жорий йилда ҳам давом этади.
Баъзи компаниялар билан бу масала юзасидан музокаралар олиб боряпти, айрим компаниялар эса ишни бошлаган, — дейди Мужоҳид.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.