«Уйғониш даври» партияси етакчиси Стефан Сежурне Франция ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари бўлди, деб хабар бермоқда BFMTV.
Стефан Сежурне Катрин Колонна ўрнига ташқи ишлар вазири этиб тайинланди, — дейилади хабарда.
Сиёсатчи 1985 йил 26 мартда Версалда туғилган. 2014 йилда у ўша пайтда Иқтисодиёт вазири лавозимини эгаллаб турган Эммануэл Макроннинг маслаҳатчиси лавозимига тайинланган. 2017 йилги президентлик сайловларида Макрон ғалаба қозонгач, Сежурне унинг сиёсий маслаҳатчиси бўлганди.
2019 йилдан бери у Европарламент аъзоси ва Renew Europe сиёсий гуруҳига раҳбарлик қилади. 2022 йил сентябридан буён у Франция президентининг «Уйғониш даври» партиясининг етакчиси ҳисобланади.
Сежурне ўзининг ноанъанавий жинсий ориентациясини яширмайди. У мамлакатнинг янги бош вазири Габриел Аттал билан ишқий муносабатда.