Тегишли ҳужжат Франция парламенти юқори палатаси сайтида эълон қилинди.
Лойиҳа учун 336 сенатор овоз берди, бир нафари қарши чиқди. Ҳужжатда ўтган йили Тоғли Қорабоғда ўтказилган ҳарбий амалиёт учун жавобгарлик расмий Боку зиммасида бўлиши кераклиги қайд этилган. Шунингдек, резолюциядан кўзланган мақсад Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳужумини қоралаш ва бундан буён босқинчилик ва Арманистоннинг ҳудудий яхлитлигини бузишга уринишларнинг олдини олиш экани таъкидланган.
Франциялик сенаторларга кўра, Озарбайжонга нисбатан энг қаттиқ чоралар кўрилиши, жумладан, Озарбайжон расмийларининг мол-мулкини мусодара қилиш ва мамлакатдан газ ва нефть импортига эмбарго жорий этиш керак.
Франция Озарбайжонни Тоғли Қорабоғ масаласида «таъқиб қилмоқда»
Франция Сенати Европа Иттифоқини (ЕИ) Озарбайжонга қарши санкциялар жорий этишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.