«Пахтакор»нинг сотуви вақтинча тўхтатилди

O‘zbekiston

Давактив жамоатчилик томонидан билдирилган фикрларни ўрганган ҳолда «Пахтакор» ФКни хусусийлаштириш бўйича савдо жараёнлари вақтинча тўхтатилганини маълум қилди. Клуб сотилган тақдирда ҳам Жаҳонгир Ортиқхўжаев унинг эгаси бўлиб қолиши аввалроқ хабар қилинганди.

16 январь куни Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий сайтида «Пахтакор» футбол клуби МЧЖнинг 100 фоиз давлат улушининг очиқ савдоси эълон қилинганди.

Шундан сўнг бу ҳолат жамоатчилик фаоллари томонидан кескин танқид қилинди. Қолаверса, клуб сотилган тақдирда ҳам унинг эгаси Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бўлиб қолиши хабар қилинганди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги хабарига кўра, жамоатчилик томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ўрганилиб, «Пахтакор» футбол клуби МЧЖнинг 100 фоиз давлат улушини очиқ савдога қўйиш жараёни вақтинча тўхтатилган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.