Қонунчилик палатаси ва Сенатга ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати берилмоқда
Олий Мажлис Сенати парламент фаолиятини такомиллаштиришга оид қонунни маъқуллади. Қуйи палата спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилмоқда. Бундан ташқари, палаталар ўзини ўзи тарқатиб юбориши мумкин бўлади.
Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, парламент палаталарининг фаолиятидаги параллелликни ва бир-бирини такрорловчи ваколатлари аниқлаштирилмоқда, Сенат аъзолари жами 100 нафардан 65 нафарга қисқартирилмоқда. Бунда, ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан 4 нафардан сенатор сайланиши, 9 нафари Президент томонидан тайинланиши белгиланмоқда.
Шунингдек, Қонунчилик палатаси спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилмоқда. Бунда спикернинг ўринбосарлари фракция аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги ҳамда лавозимда бўлиш даврида сиёсий партиядаги аъзоликни тўхтатиб туриши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати киритилмоқда. Бундай ҳолатда Қонунчилик палатасига янги сайлов 2 ой мобайнида ўтказилиши, Сенатнинг янги таркиби эса, 1 ой мобайнида шакллантирилиши назарда тутилмоқда.
100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Сенат, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритиши мумкинлиги ҳамда парламент текширувини ўтказиш Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида тузиладиган биргаликдаги махсус комиссияси томонидан ўтказиши белгиланмоқда.