Покистон ва Эрон ўртасидаги яқин қардошлик муносабатларига эътибор қаратган ТИВ раҳбари Покистоннинг Эрон билан ўзаро ишонч ва ҳамкорлик руҳида ишлаш истагини билдирди, деб хабар берди Покистон Ташқи ишлар вазирлиги.
ТИВ раҳбари бу ҳамкорлик ҳудудий яхлитлик ва суверенитетни ҳурмат қилишга асосланган бўлиши кераклигини таъкидлади.
Вазирлар терроризмга қарши кураш ва томонларни қизиқтирган бошқа жиҳатлар бўйича ишчи даражадаги ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш жараёнини кучайтириш зарурлигига келишиб олди. Улар, шунингдек, вазиятни юмшатишга келишди.
Икки давлат элчиларини ўз пойтахтларига қайтариш масаласи ҳам муҳокама қилинди.