Исроил Дамашққа ракета ҳужуми уюштирди: Эрон қасос олишга ваъда берди

Dunyo

Исроилнинг Суриядаги ҳаво ҳужуми оқибатида Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг беш нафар аъзоси ва бир неча суриялик аскар ҳалок бўлди. Эрон Исроилга жавоб қайтаришга ваъда берди.

Бу ҳақда Reuters ўз манбасига таяниб хабар берди. Ҳалок бўлганлар орасида ИРГК ахборот бўлимининг юқори мартабали ходими ҳам борлиги айтилмоқда.

Агентлик суҳбатдошига кўра, Исроил Дамашқ ғарбида Мезза маҳалласидаги кўп қаватли уйга ракета ҳужуми уюштирган. Бинодан Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватловчи эронлик маслаҳатчилар фойдаланган, деди Сурия ва Эронга яқин яна бир манба Реутерс агентлигига. Оқибатда уй бутунлай вайрон бўлган.

Дамашқдаги Ал-Мувасат касалхонаси директори Имом Ал-Амин Суриянинг «Ал Ватан» газетасига маълум қилишича, ҳужумдан сўнг шифохонага бир нафар мурда, уч нафар ярадор, жумладан, бир аёл олиб келинган.

Ижтимоий тармоқларда Фаластин исломий жиҳод ҳаракати етакчиларидан бири Акрам ал-Ажоурий зарбада ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди, бироқ ташкилот вакили буни рад этди. Унинг Reuters агентлигига айтишича, ракета ҳужуми оқибатида гуруҳ аъзоларидан ҳеч ким жабрланмаган.

Исроил нашр вақтида бу ҳақда ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Mavzuga oid materiallar