Россиянинг Екатеринбург шаҳри хавфсизлик кучлари муҳожирларга қарши рейд ўтказиб, уларни бир қатор бўлиб ўтириб ҳаракатланишга мажбур қилди. Бу ҳақда шаҳардаги турли Telegram-каналлар ёзмоқда.
Екатеринбург прокуратураси, ФХХ ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари Свердлова—Азина—Мамина-Сибиряка—Шевченко кўчалари блокидаги қурилиш объектларидан бирига ташриф буюрган.
Маълум бўлишича, текширувдан ўтган 150 нафар муҳожирдан саккиз нафари миграция қонунчилигини бузгани учун депортация қилинган, тўрт нафарига эса ҳарбий хизматга чақирув қоғози берилган.
Шунингдек, хавфсизлик кучлари қурилиш корхонаси ишчиларини бир қаторга туришга ва ўтириб қадам ташлашга мажбурлаган.
Россияда хавфсизлик кучлари муҳожирларни таҳқирлашда давом этмоқда
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ФХХ, ИИВ ва прокуратура ходимлари қурилиш майдончасида рейд ўтказиб, ишчиларни бир қатор бўлиб ўтириб юришга мажбурлади. Жами 150 нафар муҳожир текширилган. Улардан 8 нафари депортация қилинмоқда, тўрт нафарига эса ҳарбий хизматга чақирув қоғози берилган.