Камбағаллик чегараси кўтарилди

O‘zbekiston

Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига 1 ойга 568 минг сўмдан 621 минг сўмга оширилди.

Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.

Шундай қилиб, мамлакатда бир кунлик яшаш нархи 20,7 минг сўмни ташкил этади.

МИХ қуйидаги мезонлар бўйича ҳисобланади:

  • давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли гуруҳи аниқламади;

  • мамлакатнинг камбағаллик чегарасини белгилашда фойдаланиш ва бунда таргет гуруҳдаги аҳолининг реал истеъмол хусусиятлари ва талабларини инобатга олинади;

  • камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторинги юритилади;

  • пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида қўлланади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.