Садир Жапаров Қирғизистон суғориш ва ичимлик суви учун Норин дарёси сувининг атиги 1 фоизидан фойдаланишини айтди. 99 фоиз Ўзбекистон ва Қозоғистонга тушади. Қамбарота ГЭС-1 қуриб битказилгач, қишда ундан электр энергияси ишлаб чиқариш, суғориш мавсумида эса Тўқтўғул ГЭСида тўпланган сувни қўшниларга етарли миқдорда бериш мумкин бўлади.
Биз нафақат ўзимиз, балки қўшниларимиз ҳақида ҳам қайғурамиз. Ва «сув бошида биз турибмиз, сув бермаймиз», деб баҳслашиш бемаънилик, — деди Садир Жапаров «Кабар» агентлигига берган интервьюсида.