Воқеа 21 январь куни кечқурун соат 23:25 атрофида содир бўлган. Воқеа сув етказиб бериш учун масъул бўлган учта насоснинг биридаги носозлик сабаб юз берган. Ўша пайтда фақат иккита насос ишлаётган бўлган. Шу муносабат билан мутахассислар учинчи насосни ишга туширишга қарор қилган ва буғ чиқиши аниқланган насос ишини вақтинча тўхтатишган. Учинчи насос соат 3:00 да ишламай қолган.
Соат 5:00 да ўтказилган кўрикдан сўнг станция фаолиятида ҳеч қандай муаммо аниқланмаган, бироқ келгусида хавфсизликни таъминлаш мақсадида мазкур тизим блокини тўлиқ кўрикдан ўтказишга қарор қилинган. Шу муносабат билан «Такахама» атом электр станциясида электр энергияси ишлаб чиқариш кўрик тугагунига қадар 40 фоизга қисқариши кутилмоқда. Бироқ компания вакиллари буғ оқиши аниқлангандан кейин радиациявий фон ўзгармаганини таъкидлади.
Япониядаги АЭСлардан бирида буғ сизиб чиқди
Kansai Electric Power Co энергетика компанияси маълумотларига кўра, Япониянинг Хонсю оролидаги «Такахама» атом электр станцияси (АЭС) биринчи блокининг турбинали хонасида буғ чиқиши аниқланган.