Маълумотларга кўра, тахминан соат 11:00 да (Москва вақти билан) Белгород вилоятида Ил-76 ҳарбий самолёти режалаштирилган парвозни амалга ошираётганда ҳалокатга учраган. Самолёт бортида Украина Қуролли кучларининг асирга олинган 65 нафар ҳарбий хизматчиси, 6 нафар экипаж аъзоси ва 3 нафар ҳамроҳ бўлган.
Учувчи ёнаётган Ил-76 самолётини Яблоново қишлоғи уйларидан олиб кетишга муваффақ бўлди, борт далага қулаб тушди, — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.
Ижтимоий тармоқларда авиаҳалокат содир этилгани тахмин қилинган видеолар тарқалди. Кадрларда самолёт пастга шўнғиётгани, шундан сўнг портлаш овози эшитилиб, йирик тутун кўтарилганини кўриш мумкин.
Қайд этилишича, ҳодиса Корочанский туманида содир бўлган. Ҳозирда воқеа жойида тезкор-тергов гуруҳи ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ишламоқда.
Айни вақтда Украина ОАВлари Украина Бош штабига таяниб, самолёт С-300 комплекслари учун ракеталарни олиб кетаётганини даъво қилмоқда.