Ҳозирги вақтда бутун жаҳонда кўмирга бўлган талабнинг ярмидан кўпи Хитойга тўғри келади. Шу сабабли мамлакат қайта тикланадиган энергияни глобал миқёсда фаол равишда кенгайтиради. Хитойнинг кўмирга бўлган талаби 2024 йилдан пасайишни бошлайди.
Биз кўмирга бўлган глобал талабнинг бир неча марта пасайганини кўрдик, аммо улар қисқа муддатли ва Совет Иттифоқининг қулаши ёки COVID-19 инқирози каби экстремал ҳодисалар туфайли юзага келди. Вазият бу сафар бошқача кўринади, чунки пасайиш янада тизимли ва тоза энергия технологияларининг оммавий ва барқарор кенгайиши билан боғлиқ.
Бу Осиё мамлакатларида қайта тикланадиган энергиянинг кенгайиши ва унинг суръати билан боғлиқ. Иқлим бўйича халқаро мақсадларга эришиш учун кўпроқ ҳаракат қилиш керак, — деди Халқаро энергетика агентлигининг Энергия бозорлари ва хавфсизлик бўйича директори Кейсуке Садамори.
Ҳисоботда айтилишича, 2023 йилда жаҳон кўмир истеъмолининг тўртдан уч қисми Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиёга тўғри келди — бу 2026 йилга келиб кўмир истеъмоли сезиларли даражада ўсиши кутилаётган ягона минтақалар. Айни пайтда бу уч давлат дунё бўйлаб кўмир ишлаб чиқаришнинг 70 %ни ташкил қилади.