Марказий банк асосий ставкани йиллик 14% даражасида қолдирди
Ўзбекистон Марказий банки 25 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда асосий ставкани йиллик 14% даражасида қолдиришга қарор қилди.
Бу ҳақда регуляторнинг пресс-релизида маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистонда асосий курс фақат бир марта ўзгарган эди. Март ойида Марказий банк қийматни 15 фоиздан 14 фоизга туширишга қарор қилган. Бошқа ҳолларда ставка бир хил даражада сақлаб қолинган.
Иқтисодиётдаги юқори талаб динамикаси таъсирида шаклланаётган кутиламаларни инобатга олиб асосий ставка даражаси ўзгаришсиз қолдирилди. Прогнозларга кўра, инфляция йил якунида 8-9 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Шакллантирилаётган пул-кредит шароитлари инфляцияни 5 фоизлик таргет даражасигача барқарор пасайиш траекториясини таъминлашга қаратилган, — дея тушунтирди регулятор.