Андижонда кийим бозоридаги ёнғин бир соатдан кўпроқ вақтда ўчирилди: 800 кв/м ёниб кетган
ФВВга 25 январь куни соат 23:30 да Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги «Асака» автотураргоҳида ташкил этилган кийим-кечак бозорида кучли ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди.
Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Воқеа жойига 20 та ёнғин-қутқарув техникаси соат 23:32 да етиб келган, ёнғин 26 январь куни соат 00:30 да маҳаллийлаштирилиб, соат 01:53 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида 700−800 квадрат/метр майдон зарар кўрган. Воқеа оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.