ЕИда қазиб олинадиган ёқилғидан карбонат ангидрид чиқиндилари 60 йиллик энг паст даражага етди
2023 йилда Европа Иттифоқида қазиб олинадиган ёқилғидан карбонат ангидрид (CО2) эмиссияси 2022 йилга нисбатан 8 фоизга камайди ва сўнгги 60 йилдаги энг паст даражага етди.
Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Марказ ҳисоботида айтилишича, чиқиндиларни камайтиришнинг ярмидан кўпи тоза электр энергиясидан фойдаланиш ҳисобига тўғри келган. Маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи ўтган йили рекорд миқдордаги қуёш панеллари ва шамол турбиналарини қурган, шу орқали бир йил олдин қурғоқчилик ва таъмирлаш ишларидан зарар кўрган тўғонлар, атом электр станцияларидан кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқаришга муваффақ бўлган.
Бироқ рақамлар қишлоқ хўжалиги, цемент ишлаб чиқариш ва метан каби бошқа иссиқхона газлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олмайди. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, бутун Европада чиқинди чиқарилиш жараёни ҳали ҳам жуда секин пасаймоқда.
Айнан атмосферада карбонат ангидрид (CО2) концентрациясининг ошиши глобал исишнинг асосий катализаторидир. Глобал ҳароратни назорат остида ушлаб туриш учун Европа Иттифоқи ўн йиллик охирига қадар иссиқхона газлари чиқиндиларини 1990 йил даражасига нисбатан 55 фоизга қисқартиришга ва 2050 йилга келиб «соф нолга» эришишга ваъда берди.
Европа Иттифоқида CО2 эмиссияси ниҳоят 1960 йиллардаги даражага қайтди, — деди Энергия ва тоза ҳаво тадқиқотлари маркази таҳлилчиси Исаак Леви. Бироқ бу вақт ичида иқтисодиёт уч бараварга ошди ва бу иқлим ўзгариши билан иқтисодий ўсишни йўқотмасдан курашиш мумкинлигини кўрсатди.