Экофаоллар «Мона Лиза»ни шўрва билан сийлади
Экофаоллар «Мона Лиза»ни шўрва билан меҳмон қилди. Леонардо Да Винчининг машҳур асарига зиён етмаган, чунки у Луврдаги зирҳли ойналар ортида сақланади.
Бу намойишни ўтказишдан мақсад соғлом овқатланишга оид ҳаёт тарзини тарғиб қилиш ҳуқуқини талаб қилиш бўлган, деб таъкидламоқда фаоллар.
Аввалроқ санъат асарини торт билан бежашга ҳаракат қилишганди. Йигит зирҳланган ойнани синдиришга ҳаракат қилган, ҳаракатлари самара бермагач, унга ширинлик улоқтирган. Кейинчалик у ҳам экофаол экани ва шу орқали инсонларнинг эътиборини иқлим ўзгариши муаммосига қаратмоқчи бўлгани маълум бўлганди.