100% овозларни санаб чиқиш натижаларига кўра, номзодларнинг ҳеч бири 50% дан кўп овоз ололмади. Шундан келиб чиқиб, мамлакатда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи ўтказилади. У 11 февралга белгиланган.
Иккинчи турда давлат раҳбари лавозими учун қуйидагилар курашади: Финляндия ҳукуматининг собиқ раҳбари Александр Стубб 27,2% овоз билан ва собиқ ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто 25,8% овоз билан. Мамлакат Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, Финляндияда президентлик сайловларида иштирок этганлар 71,5% ни ташкил қилган.
Россиянинг Украинага бостириб кириши билан Финляндия Шарқ ва Ғарб ўртасидаги бетарафлик ва мувозанат сиёсатидан воз кечганди. 2023 йилда у НАТОга қўшилди ва мамлакатга Америка қўшинларини жойлаштиришга қарор қилди.
Финляндияда президентни сайлай олишмади
Финляндияда президентлик сайловларида 100% овозлар санаб бўлингандан сўнг номзодларнинг ҳеч бири 50% дан кўп овоз олмагани аниқланди.