Украина расмийлари снарядлар учун ажратилган $40 млн ўғирлашда гумон қилинмоқда

Dunyo

УХХнинг даъво қилишича, Украина Мудофаа вазирлигининг собиқ ва амалдаги амалдорлари ва «Львов aрсенали» менежерлари ҳарбий эҳтиёжлар учун мўлжалланган маблағларни ўғирлаган.

Кенгаш фирибгарликка алоқадор барча шахслар аниқланганини таъкидлади. Улар орасида Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-техник сиёсат, қурол ва ҳарбий техникани ишлаб чиқиш бошқармасининг собиқ ва амалдаги раҳбарлари, «Львов aрсенали» компанияси раҳбари ва тижорат директори, шунингдек, «хорижий тижорат тузилмаси» вакили бор.

Тергов маълумотларига кўра, 2022 йил август ойида Мудофаа вазирлиги қурол етказиб берувчи Лвов Арсенал билан 100 минг миномёт снарядларини сотиб олиш бўйича шартнома тузган ва имзоланган ҳужжатда кўрсатилган барча суммани компания ҳисобига ўтказган.

Кейин Украина компанияси пулнинг бир қисмини Украинага ўқ-дорилар етказиб бериши керак бўлган хорижий тижорат тузилмаси балансига ўтказган. Аммо снарядлар ҳеч қачон етиб бормаган ва олинган маблағлар Болқондаги бошқа филиалнинг ҳисоб рақамларига ўтказилган. Қолган маблағлар Украина компаниясининг Киевдаги банкларидан биридаги ҳисоб рақамларида қолган.

Қўлга олинганлар уюшган гуруҳ томонидан мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзлаштириб олиш ва мулкни ўзлаштиришда айбланмоқда. Уларнинг ҳар бирига мол-мулки мусодара қилиниб, 12 йилгача қамоқ жазоси берилиши кутилмоқда.

УХХ ўғирланган маблағлар қўлга олинганини ва уларни Украина бюджетига қайтариш масаласи ҳал қилинаётганини маълум қилди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.