26 январь куни Беҳзод Абдураимов яккахон концерт дастурини тақдим этди, унда бешта асардан иборат дастур, жумладан, ўзбек бастакори Дилором Саидамованинг «Қадимий Бухоро деворлари» асари премьераси тақдим этилди.
Дастурда Сергей Прокофьев, Сезар Франк, Морис Равел ва Флоренс Прайснинг классик асарлари ҳам намойиш этилди.
Британиянинг The Independent нашрига кўра, Беҳзод Абдураимов «ўз авлодининг энг моҳир пианиночиси» сифатида қайд этилган.
Беҳзод Абдураимов шу кунгача «Карнеги ҳолл» саҳнасида чиқиш қилган ягона ўзбекистонлик ижодкордир. У буни биринчи марта 2016 йил 17 ноябрда қилганди.
Ўзбек пианиночиси Нью-Йоркдаги «Карнеги ҳолл»ни яна бир бор забт этди
Ўзбекистонлик пианиночи Беҳзод Абдураимов яна Нью-Йоркдаги афсонавий «Карнеги ҳолл» концерт залида саҳнага чиқди.