Учрашувнинг 37-дақиқасида Ўзбекистон терма жамоаси Азиз Турғунбоевнинг голи эвазига ҳисоб очилди.
Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди. Аммо ўйиннинг иккинчи бўлимида, яъни 58-дақиқада Таиланд терма жамоаси Супачок Сарачатнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди.
Шундан Ўзбекистон ўзини «йиғиб олди» ва учрашувнинг 65-дақиқасида яна олдинга чиқиб олди. Бу сафар Москванинг ЦСКА клуби футболчиси Аббос Файзуллаев ғалаба тўпини киритди.
