Мазкур мурожаатларнинг асосий қисми Umid Avto Companies, Orient Avto-Lizing, Imkon Avto, Mega Avto Lizing, Avto 60-Oy ва Avtohamkor 0 Foiz МЧЖ ва бошқа корхоналар ҳиссасига тўғри келади.
Мазкур корхоналар истеъмолчиларнинг пул маблағларини қисқа муддатда янги автомобиль олиб бериш ваъдаси билан жалб қилиб, ўз мажбуриятларини бошқа истеъмолчилардан жалб қилинган маблағлар эвазига қоплаш ва истеъмолчилардан олинган пулларни қайтаришни бир йилдан ортиқ муддатга кечиктириш (ушлаб туриш) каби ҳолатларга йўл қўймоқда, — дейилади хабарда.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Umid auto leasing, Umid lizing Tashkent, Umid auto, Umid avto Tashkent, Umid avto lizing, Mega Avto Leasin-Hamkor, Mega Avto Leasin, Samo Rimmax Avto, Rimmax Auto Leasin, Ishonch Auto Leasin, Asr Auto Leasin ва Baraka Avto Baraka Business МЧЖлар мансабдор шахсларига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг қайд этишича, юқоридаги компаниялар мижозларни чалғитиш ва ишончни бузиш орқали улардан пул ундиришда давом этмоқда. Масалан, «Авто 60чи» ва «Автоҳамкор 0 фоиз» автолизинг компаниялари томонидан миллиардлаб сўмлик маблағлар ўзлаштирилган.