АҚШда 3,5 минг долларлик сунъий реаллик шлеми — Apple Vision Pro сотуви бошланди

Texno

АҚШда журналистлар Apple Vision Pro сунъий реаллик шлемини синовдан ўтказди. Улар тасвир сифатини мақтаб, қурилманинг оғирлиги ва бошқарув панелидан норози бўлди.

Шлем — ёки ниқоб, ёки кўзойнак — Apple Vision Pro ўтган июнь ойида WWDC дастурчилар конференциясида тақдим этилганди. Журналистларнинг қайд этишича, компания ушбу қурилма устида камида саккиз йил ишлаган. Vision Pro рақамли объектлар ва реал дунё тасвирларини бирлаштира олади ва Appleʼга кўра, мутлақо янги турдаги гаджет ҳисобланади. Компания ҳатто бунинг учун алоҳида атама ҳам ўйлаб топди: спатиал cомпутер, яъни «фазовий компьютер». Қурилма iPadOS асосидаги махсус visionOS операцион тизимида ишлайди ва кўзлар, овоз ва имо-ишоралар орқали бошқарилади — барча машҳур виртуал реаллик шлемларидан фарқли ўлароқ, у учун қўшимча контроллерлар тақдим этилмайди.

2 февраль, жума куни компаниянинг iPhoneʼдан кейин энг муҳим қурилмаси сифатида қайд этилган Apple Vision Proʼнинг сотуви АҚШда бошланади. Расмий нашрдан бир неча кун олдин Apple Vision Proʼни бир қанча америкалик журналист ва блогерларга етказиб берди.

The Verge бош муҳаррири Нилай Пател Apple Vision Pro ҳақидаги кенг кўламли шарҳида бу жуда кўп илғор технологияларни жамлаган ақл бовар қилмайдиган қурилма эканини ёзади.

CNET журналисти Скотт Штайннинг сўзларига кўра, дисплейлар сифати Vision Pro бутунлай бошқа қурилмалар синфига мансуб деган туйғуни уйғотади — улар энг яқин рақобатчиларидан шунчалик устундир.

Шу билан бирга, ишлаб чиқувчилар паст нурда ҳаракатнинг хиралашиши ва тўғри чизиқларнинг бузилиши таъсиридан халос бўлолмаган. Кузатувчилар, шунингдек, видеоқўнғироқлар учун фойдаланилган 3D аватарлари муваффақиятсизликка учраганига ҳам рози бўлмоқда.

https://www.youtube.com/watch?v=dtp6b76pMak

Дунёдаги энг машҳур техноблогер MKBHDʼдан тўлиқ техник текшириш.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.