Ўзбекистонда камбағаллик ўтган йилга нисбатан 3,1 фоизга камайди. 2022 йил охирида камбағаллик даражаси 14 фоизни ташкил этган. Жараён Жаҳон банки экспертлари томонидан текшириб тасдиқланган.
Барча ҳудудларда камбағаллик даражасининг пасайиши қайд этилди:
- Сирдарё (19,5% дан 13,8% га), Андижон (17,4% дан 11,9% га) ва Қорақалпоғистон (19,9% дан 13,7% га) вилоятларида сезиларли даражада камайди.
- Минимал ўзгаришлар Тошкент (8,5% дан 7,9% га) ва Бухоро (11,9% дан 11,8% га), Қашқадарё (12,7% дан 11,5% га) вилоятларида қайд этилди.