Қозоғистонда педофиллар учун умрбод қамоқ жазоси жорий этиш таклиф қилинмоқда

Дунё

Қозоғистонда аёллар ва болалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва парламентнинг қуйи палатаси томонидан қабул қилинди. Ушбу лойиҳа асосида педофилларга кимёвий кастрация ўрнига умрбод қамоқ жазосини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Қозоғистон болаларни зўрлаш ва ўлдирганлик учун умрбод қамоқ жазосини жорий қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда парламент депутати Асхат Аягамбетов маълум қилди, деб хабар беради Tengrinews мухбири.
Мен улар энг қаттиқ жазога лойиқ эканига ишонаман. Биз педофиллар учун - умрбод қамоқ жазоси таклиф қиламиз, ёш болаларнинг қотиллари учун ҳам худди шундай. 20 йил қамоқ эмас, балки умрбод қамоқ жазоси. Чунки бундай фактларнинг кейинги пайтларда содир бўлаётганига гувоҳ бўламиз. Шунинг учун иккала тоифани ҳам бутунлай чеклаш керак, — деди Асхат Аймагамбетов мажлис давомида.

Ҳисоботда айтилишича, умрбод қамоқ жазоси педофиллар учун кимёвий кастрациянинг олдини олади. Ҳуқуқбузар бир умрга жамиятдан ажратилади. Улар учун ҳам жисмоний кастрация қўлланилмайди.
Жисмоний кастрация энди шарт эмас. Қонун кимёвий кастрацияни назарда тутади, аммо биз одамларни умрбод изоляция қилганимизда, бу маълум даражада кастрация масаласини ҳал қилади. Чунки энди ҳуқуқбузарлик содир этган шахс бутун умр жамиятдан четда бўлади. Бу ерда сабаб-натижа алоқаси жуда яққол кўзга ташланади, — дея қўшимча қилган депутат.

Шунингдек, қонун лойиҳаси оиладаги зўравонлик, соғликка оғир ва енгил зарар етказиш, зўравонлик ва безорилик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутади. Ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади. Шунингдек, калтаклаш икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш билан жазоланади.

Мавзуга оид материаллар