Тошкент метросида вагон эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланди: ҳаммасига ручка айбдор

O‘zbekiston

Ижтимоий тармоқларда поезд Тошкент метросида вагон эшиклари очиқ ҳолда ҳаракатланаётгани ҳақида маълумот тарқалди. «Тошкент метрополитени» ДУК мазкур воқеа юзасидан изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 1 февраль санаси соат 08:55 лар атрофида «Пахтакор» бекатидан ҳаракатланган 6-сонли ҳаракат таркибининг вагон эшикларидан бирида носозлик ҳолати кузатилган.

Ҳаракат таркиби кейинги бекатга етиб келганида машинист томонидан текширилганда, вагон эшигининг ариқчасига йўловчилардан бирининг ручкаси тушиб қолгани аниқланган ва бу эса вагон эшиклари ёпилишига тўсқинлик қилган.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳаракат таркиби соз ҳолатда ҳаракатланмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.